ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Жанжалли вазиятларда қолиб кетишни хоҳламасангиз, ҳар бир гапингизни ўйлаб гапиринг ва қадамингизни ҳам ўйлаб босинг. Ўта асабийлик атрофдагиларнинг нафсониятига тегиши ва шунинг оқибатида кўнгилсиз вазиятларга тушиб қолишингиз мумкин. Оилавий ҳаётингизда ҳам қарама-қаршиликлар юзага келиши кутилади. Яхшиси, қон-қардошларга ён беринг. Етакчилик қилишга, сўзингизни ўтказишга уринманг. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
29 сентябрда шахсий ҳаётингизга алоҳида эътибор билан қарашингизга тўғри келади. Имкон топсангиз, жуфтингиз ё бўлғуси жуфтингизга кутилмаган совғалар ҳадя этинг. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда жиддий тўсиқларга дуч келмайсиз. Куннинг иккинчи ярмида рўзғор учун зарур буюмлар харид қилишингиз, уй таъмири билан шуғуллана бошлашингиз кутилади. Кечқурун оила даврасида дам олганингиз маъқул. Саломатликни ҳам унутиб қўйманг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Юлдузлар бугун у ишдан бу ишга сакраб овора бўлмаслигингизни маслаҳат беради. Бу билан ҳеч нарсага эриша олмайсиз. Шахсий ҳаётингизда сиз учун оптимизм жуда керак бўлади. Оиласизларнинг айримлари бўлғуси жуфтини танлашда бироз хатоликка ё шошма-шошарликка йўл қўйган кўринади. Танлаганингиз иккиюзламачиликда устаси фаранг шекилли. Бунинг қўрқинчли жойи йўқ. Воз кечасиз-у, ҳақиқий муҳаббатингизни қидира бошлайсиз.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
29 сентябр куни барча ишларни ўз кучингиз ва имкониятларингизга суянган ҳолда амалга оширасиз. Бировлардан ёрдам сўраганингиз билан улар кўнгилдагидек ёрдамчи бўла олишмайди. Агар ишхонада мўмай мукофот эгасига айланишни истаётган бўлсангиз, ишнинг катта-кичигига қараб ўтирманг. Кечки пайт чарчоқ енгибми стресс ҳолатига туша бошлашингиз кутилади. Ёлғиз қолиб дам олинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Юлдузлар сизга куннинг биринчи ярмида кутилмаган совғалар ҳозирлаб қўйишган. Бу совғани оила қурмаганларга бўлғуси жуфтининг қўли ёрдамида топширишмоқчи. Моддий аҳволни яхшилашда тафаккурни ишга солган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Арзимас хато ҳам сизни қарз олишга мажбур этиши мумкин. Кечқурун овқатланиш ва уйқу режимига қатъий амал қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
29 сентябрда кайфиятингиз аъло даражада кечади дейиш мушкул. Эрталабданоқ нимадандир кўнглингиз тўлмаслиги кузатилади. Ҳамма ишларни бирданига амалга ошириб тезроқ дам олишга ошиқа бошлайсиз. Муҳаббатда хаёлот домида қолиб кетманг ва яқин инсонингизга ҳақиқатан яқинлигингизни амалда исбот этинг. Бу кутилмаган совғалар тақдим этиш кўринишида адо этилиши ҳам мумкин. Ҳар қандай вазиятдан ўз кучингиз билан чиқиб кетишга ҳаракат қилинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кунингиз омадли лаҳзаларга бой бўлади. Пулнинг ўзи келиб қўлингизга туша бошлаганда, буни ўзингиз ҳам англаб етасиз. Сиздан кўра кўпроқ муваффақиятлардан ўзиб кетишга уринманг. Тақдирда борига шукр қилинг. Анчадан бери меҳнат таътилига чиқишни мўлжаллаб юрган бўлсангиз, яна бироз кутишингизга тўғри келади. Кечқурун саломатликни мустаҳкамлашга оид амалларни бажаринг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
29 сентябр куни табиат қўйнида дам олиб қайтиш ҳам халал бермайди. Тоғларга чиқиб дам олсангиз янада яхшироқ бўлади. Шунда янги ишларни бошлашга ўзингизда етарлича куч топа биласиз. Вақти-вақти билан миянгизни кемира бошловчи тушкун хаёлларга эрк берманг. Депрессия ҳолатига тушиб қолишни хоҳламасангиз, берилиб ишланг. Тер тўкинг. Ана шунда ошиғингиз олчи бўлади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Эрта тонгда уйқудан уйғонгач, бугун кун бўйи кечадиган ҳаётингизни режалаштириб олинг. Чунки хатоликларга йўл қўйсангиз, бу сиз учун қимматга тушиши мумкин. Моддий аҳволингизни яхшилаш учун эса қўшимча даромад келтирувчи иш топишингизга тўғри келади. Эски қадрдонларга маслаҳат солсангиз ҳам ёмон бўлмайди. Улар сизга кўмаклашиб юбориши мумкин. Кечқурун саломатлигингизни мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
29 сентябр куни хоҳиш-истакларингиз кўп бўлади, аммо уларни ҳақиқатга айлантириш учун имкониятлар етишмаслиги мумкин. Сизга бундай лаҳзаларда дўстлар ёки яқин қариндошлар маслаҳати жуда асқотади. Кимдир пулдан ёрдам қила олишини билдирса, бош тортманг. Куннинг иккинчи ярмида сафарга отланишингиз кутилади. Бу сафар сизга ҳеч бўлмаганда маънавий лаззат бахш этиши тайин. Кечқурун оила даврасида дам олинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Эрта тонгдаёқ энг муҳим ишларни амалга ошириб олишга ҳаракат қилинг. Бу ишларни бажаришда сизга азалий тажрибангиз жуда катта ёрдам беради. Оила қурмаганларнинг айримлари ўзига янги ишқий саргузашт топиши кутилмоқда. Эҳтиёт бўлинг. Агар айёр ва доғули одамга тушиб қолсангиз, юзингиз шувут бўлади. Бировларнинг ишига, ҳаётига аралашманг. Бу сизга ортиқча ғалва орттиради холос. Шундан бошқасига ярамайди.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
29 сентябрда муҳим ҳужжатлар билан ишлашда ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Қандай йўл тутасиз, бу ўзингизнинг ишингиз, аммо моддий аҳволингизни кечга қолмасдан яхшилашингиз шарт. Фақат қонунга хилоф иш тутмасангиз бас. Шахсий ҳаётингизда кўнгилсиз вазиятлар юзага келиш эҳтимоли бор. Лекин бу тез фурсатда ўтиб кетади. Айримлар кечқурун бош ва оёқ оғриғидан шикоят қилиши мумкин.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади