00:33 / 01.10.2018
5 949

Мунажжимлар башорати: 1 октябрь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 1 октябрь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

1 октябр куни шундай кайфиятга тушасизки, ёлғиз қолгингиз, узоқ-узоқларга кетиб қолгингиз келаверади. Бунга ишхонангиздаги муаммолардан чарчашингиз сабаб бўлса ажаб эмас. Яқин дўстингиз билан бўлиб ўтадиган суҳбатдан кейин барибир яна ўша ишингиз масаласида янги ғоялар ўйлаб топасиз ва уларни муваффақиятли тарзда ижобий тарафга йўналтира оласиз. Бундай лойиҳалардан пулни ҳам аяб ўтирманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Айримлар эрталабдан қоғозбозлик гирдобида қолиши, солиқчилар билан ўртасида жиддий муаммолар туғилиши кутилади. Агар корхона ё ташкилот раҳбари бўлсангиз, ҳужжатларни тахт қилиб қўяверинг. Солиқдан барибир қочиб қутула олмайсиз. Афсуски, шахсий ҳаётингизни янада тўғрироқ йўлга солиш учун ортиқча вақт топа олмайсиз. Ишда эса тафаккурни ишга солсангиз, барча тўсиқларни енгиб ўта оласиз. Саломатликдан хавотир олманг. У сизга панд бермоқчи эмас.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

1 октябрда ўта муҳим ишлар кутилмайди. Атрофингиздагилар билан орангизда жиддий келишмовчиликлар юзага келиши мумкин. Бу ҳам эҳтиётсизларча айтилган бир оғиз гап туфайли пайдо бўлади. Демак, сиз тилингизга эҳтиёт бўлинг. Суҳбатдошингиз хатога йўл қўйса, сукут сақлаган ҳолда жавоб қайтаринг. Куннинг иккинчи ярмида йирик ва қимматбаҳо буюм харид қилишингиз мумкин. Серқатнов йўлларда сергак бўлинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Яқин ўтмишдаги хотиралар жонланиб, куннинг биринчи қисмидаёқ ўша хотиралар билан боғлиқ бир инсонни учратишингиз эҳтимоли бор. Ностальгия эмоциянгиздан устун бўлишига йўл қўйманг. Акс ҳолда депрессия ҳолатига тушиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Телефон орқали ҳамкасблардан бири билан жанжаллашиб қолишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Саломатлигингизда жиддий муаммолар кўзга ташланмайди. Ора-сирада қон босимингиз сакраши кузатилиши мумкин.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

1 октябр куни биринчи навбатда молиявий муаммоларни ҳал этишга ҳаракат қилинг. Ана ундан кейин келажак режалар ҳақида ўйлаб кўрсангиз бўлади. Дарвоқе, молиявий муаммолар билан машғул пайтингизда олдингизда жиддий тўсиқлар пайдо бўлиши мумкин. Аммо бу тўсиқларни ҳам хотиржамликда ҳал этса бўлади. Муҳаббатда оилалиларнинг айримлари жуфти билан сен-менга бориб қолиш хавфи бор. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Яқин дўстлардан бири билан анчадан бери аразлашиб юрган бўлсангиз, бугун ярашиш учун баҳона ва имкониятлар туғилиши мумкин. Уларни қўлдан бой бермаслигингиз тавсия этилади. Оила қурмаганларни кечқурун романтик учрашув кутиб қолади. Бу учрашув шу қадар ёқимли кечадики, улкандан улкан тантаналар ҳам унинг қаршисида хира тортиши тайин. Омадингизни берсин!

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

1 октябрда ишга ҳам, шахсий ҳаётга ҳам алоҳида эътибор билан ёндашинг. Яқин ўтмишда сизни қийнаган муаммоларни ёдга олишдан сақланинг. Улар бугунги кунингизни ҳам издан чиқариши мумкин. Қай ишга қўл урманг, омад кутиб туради. Уни ўзингизда тутиб қолиш яна ўзингизга боғлиқ. Ишингиз билан боғлиқ ажойиб бир ғояни яқин дўстингиз тилига кўчириши ва бу ишни шерикчиликда амалга оширишни таклиф этиши мумкин. Дарров рози бўлинг. Қўшимча даромад келади. Кун давомида асабни жуда эҳтиёт қилинг. Кўпроқ кўк чой ичинг ва дам олинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Оилавий бюджетингизда хавфли манзара ҳосил бўлиши кутилади. Манзара бўлар-бўлмасга пул харажат қилишдан иборат бўлади. Агар вақтида тўхтамасангиз, жуда тез фурсатда инқирозга юз тутасиз. Муҳаббатда оиласизлар баъзи муаммоларга дуч келиши мумкин. Лекин уни зудлик билан ижобий ҳал этса бўлади. Кечки пайт қўлингизга ғойибдан бир даста пул келиб тушиши кутилмоқда. Дарҳол севгилингиз ё жуфтингизга ёқимли бир совға харид қилинг. Кўнгли кўтарилади. Муносабатларингиз янада мустаҳкамланади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

1 октябр куни сиздан қатъиятлилик талаб қилинади. Бу ҳам ишга, ҳам шахсий ҳаётингизга, ҳам муҳаббатга тегишли. Ҳар жабҳада фақат қатъиятли бўлишингиз керак. Шунда ютуқлар сизники бўлади. Оила қуришга улгурмаган дўстлар янги муносабатлар бошлаши мумкин. Муносабатлар бир қарашда ёқимли ва абадийдек туюлса-да, барибир бу масалада чуқур ўйлаб кўришингиз лозим бўлади. Оилалилар ҳаётида сокинлик, хотиржамлик ва аҳиллик ҳукм суради.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Юлдузлар вазиятни сунъий тарзда ўзгартиришга уринмасликни маслаҳат беришади. Вазият вақтинча, аммо уни бошқа йўналишга йўналтирганда қоладиган баъзи асоратлар келгусида сизнинг зиёнингизга ишлаши мумкин. Атрофдагилар билан муносабатларда самимийликка алоҳида эътибор беринг. Куннинг иккинчи ярмида сурункали юрак-қон томир хасталиклари билан оғриганларнинг умумий аҳволида салбий ўзгаришлар кузатилиши мумкин. Олдиндан дориларни ўз вақтида ичиб, эҳтиётингизни қилинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

1 октябр куни ҳаётнинг ҳар бир жабҳасида балансни баравар ушлашга ҳаракат қилинг. Баланс салгина бузилса ҳам муваффақиятсизликлар нақд деяверинг. Дам олиш кунидан фойдаланиб, келажак мавқеингиз ҳақида ҳам обдон мулоҳаза қилинг. Жуфтингиз билан арзимас баҳоналар туфайли жанжаллашманг. Бунга эриша олмасангиз, ёлғиз қолинг. Вақтинча ёлғиз қолиш таранг тортилган асаб торларини бўшаштириб, вужудингизга хотиржамлик ҳадя этади. Кечқурун хонадонингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Юлдузлар йўлингизда учрайдиган тўсиқларни ўйламасдан, стихияли тарзда бартараф этишга уринмасликни маслаҳат беради. Яна қўшимча муаммо орттириб оласиз. Яқин масофага қиладиган сафар муваффақиятли кечади. Бироқ олис сафар ҳақида ҳозирча ўйламаганингиз маъқул. Бағрингиз олтинга тўлмаса-да, молиявий жиҳатдан сизда ранжиш аломатлари сезилмайди. Тирикчилик бир маромда ўтади. Оила қурмаган бўлсангиз, кечқурун романтик учрашувга чиқишингиз кутилади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 1 октябрь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?