Сан-Паулу университети (Бразилия) олимларининг аниқлашича, жисмоний машқлар мушак тўқималаридан заҳарли оқсилларни чиқариб юборишда ёрдам беради. Бу ҳақда MedicalXpress’даги матбуот учун хабарномада айтилади.
Мушакларнинг дисфункцияси паст ҳаракатга эга бўлган кексалар ва қуймуч нервининг зарарланишидан азият чекадиган кишиларга хос. Невропатияга эга сичқонлар билан ўтказилган тажриба натижалари шуни кўрсатдики, бундай ҳолатда аутофагия ҳам бузилади - зарарланган ҳужайра таркибий қисмлари ва лизосомалар ичидаги заҳарли бирикмаларнинг таназзулга учраши жараёни. Бироқ, қуймуч нерви жарроҳлик билан йўли билан бузилишидан аввал тўрт ҳафта давомида фаол бўлган кемирувчиларда аутофагия бошқа ҳайвонлардан кўра юқори даражада сақланиб турди.
Бошқа бир тажрибада тадқиқотчилар скелет мушак тўқимасида аутофагия билан боғлиқ ATG7 генини тўсиб қўйишди. Бу ген аутофагосома деб аталувчи везикула (ҳужайра ичи пуфакчаси) ҳосил бўладиган оқсилларни кодлайди. У зарарланган органеллалар олдида жойлашади ҳамда уларнинг бузилишига ёрдам беради. Босиб қўйилган ATG7’га эга сичқонларда ҳам мушакларнинг ривожланиб борувчи дисфункцияси аниқланган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади