Францияда юзлаб супермаркетлар хакерлар ҳужумига учради

Францияда юзлаб супермаркетлар хакерлар ҳужумига учради

Францияда 11 октябрдан 12 октябрга ўтар кечаси юзлаб супермаркетларнинг совутиш тизимларига киберҳужум уюштирилди. Ҳужум оқибатида музлаткичлар ҳарорати кўтарилиб, тонна­лаб озиқ-овқат маҳсулотлари яроқсиз ҳолга келган.

AFP ахборот агентлигининг 2026 йил 12 октябрдаги хабарига кўра, хакерлар Даниянинг Danfoss компанияси ишлаб чиқарган совутиш тизимларини масофадан бошқариш имкониятидан фойдаланган. Улар ускуналарни мажбурий муздан тушириш режимига ўтказган, айрим қурилмаларда ҳарорат ҳатто 50 даражагача кўтарилган.

Ҳужумдан Intermarché ва Super U тармоқларининг юзлаб дўконлари зарар кўрган. E.Leclerc ва Carrefour каби бошқа тармоқларда ҳам муаммолар кузатилгани хабар қилинган. Франция прокуратураси ҳодиса юзасидан тергов бошланганини билдирган.

Moviy osmon fonida qora va qizil rangli Intermarché Hyper yozuvli peshlavha.

Les Numériques нашрининг ёзишича, Хагенау шаҳридаги икки савдо нуқтасида етказилган зарар 270 минг еврога баҳоланган. Мамлакат бўйича умумий зарар эса бир неча миллион еврога етиши мумкин.

Ҳозирча ҳужум ортида ким тургани аниқланмаган. Danfoss компанияси эса зарар кўрган мижозларга ёрдам бераётганини билдирган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар