ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
4 октябр куни азалий орзуларингиздан биттаси ҳақиқатга айланади. Лекин бунга эришишингиз осон кечмайди. Фақат дўстлар кўмагида, тинимсиз интилиш, тер тўкиш орқали орзуингиз ҳақиқатга айланишини таъминлай оласиз. Кун давомида ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган истеъдодингиздан фойдаланган ҳолда энг тажрибаси зўр ҳамкасблардан илгарилаб кетиш учун имкониятларингиз мўл бўлади. Азартли ўйинлар, бировга ўз манфаатингизни кўзлаб ёлғон гапириш, кимнингдир дилини оғритишдан сақланинг. Муҳаббатда оиласизларни романтик учрашув кутиб қолади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Ҳали бажарилмай қолиб кетган ишларингиз хоҳлаганча топилади. Юлдузлар ўшаларни битириб олгачгина янги ишга қўл уришингизни маслаҳат беришади. Ёлғизлар куннинг иккинчи ярмида янги танишувни бошдан кечиришлари кутилади. Фақат муҳаббатга юрагингизни астойдил ва обдон тайёрлаб олишингиз талаб этилади. Саломатлигингизга ҳам алоҳида эътибор билан ёндашинг. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
4 октябрда профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни амалга оширишда ҳар бир деталга ижодий ёндашишингиз керак бўлади. Агар ишга ижодий ёндаша олмасангиз, моддий рағбат ололмайсиз. Кун мобайнида раҳбарларнинг барча топшириқларини сўзсиз адо этинг. Бу ўзингизга фойда келтиради. Сафарга чиқсангиз, муҳим ҳужжатлар билан ишласангиз, жуда эҳтиёткор бўлинг. Зиён қилмайди. Шахсий ҳаётда етакчи бўлишга уринманг. Оила аъзоларингиз билан орангизда катта жанжал келиб чиқиши мумкин.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Жуда ҳушёр бўлмасангиз, молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишингиз мушкул бўлиб қолади. Ҳатто, дўкон ёки бозорда жондан ортиқ кўрадиган буюмингизни кўриб қолсангиз ҳам, ўзингизни тийиб, пулни иқтисод қилиш пайида бўлинг. Акс ҳолда инқирозга учрайсиз. Муҳаббатда жуфтингиз ва бўлғуси жуфтингизга очиқ кўнгил билан, мулойим муносабатда бўлинг. Саломатлик душмани стресс ҳолатига тушиш ҳисобланади. Стрессга тушишдан сақланинг. Асабларни эҳтиёт қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
4 октябр куни иш битиришда, ҳатто моддий рағбатга эришиш йўлида пули кўп танишлар кўмагидан фойдаланишга мажбур бўласиз. Аммо «Қарз узилар, хотин ёнга қолар» деган ҳикмат жуда тўғри топиб айтилганини ёдга олинг. Андиша билан ҳозир ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Кимгадир жаҳл қилишингиз оқибатида кун давомида саломатлигингизга путур етиши мумкин. Жаҳлдорликдан сақланинг. Тез жонга тегадиганлардан ўзингизни олиб қочинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Иш битиришда, моддий манфаатдорликка эришишда имкониятлардан юз фоиз фойдаланишингиз тавсия этилади. Бу сизга кутилганидан ҳам яхшироқ натижа беради. Жамиятда обрўйингиз ошиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Шахсий ҳаётдаги муаммоларни йўқ қилишда қадрдон дўстлардан ҳам ёрдам кутиб овора бўлманг. Фақат ўзингизга ишонинг. Ақлий зўриқишлардан қочинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, даволаниш учун ҳаракатни бошласангиз ҳам ёмон бўлмайди.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
4 октябр куни анчадан бери меҳнат таътилига чиқмаганингиз ўз сўзини айтиб, арзимаган гапдан ҳам жаҳл отига минаверишингиз мумкин. Шундай экан, дам олиш ҳақида бош қотиринг. Табиат қўйнига чиқиб дам олиш, ҳаво алмашиш ҳам сизга катта ёрдам беради. Нафақат ўзингиз, балки атрофдагиларнинг маслаҳатларига ҳам қулоқ тутинг, зиён кўрмайсиз. Саломатликни мустаҳкамлаш учун сиз кўпроқ ухлашингиз, эрталаблари жисмоний машқлар билан банд бўлишингиз, сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилишингиз керак бўлади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун иш ва муҳаббатдан бирини танлашингиз зарур. Иккала жабҳада ҳам елиб-югура олмайсиз. Юлдузлар, яхшиси мавқени ошириш ҳаракатида бўлишингизни маслаҳат беришади. Оиласизлардан кимдир бугун олис сафарга отланади. Бу сафар сизга романтик танишув ҳадя этиши кутилмоқда. Ўзингизга бўлган ишончдан шубҳа қилманг. Шунда бўлғуси ёрингиз қаршисида янада идеал инсонга айланасиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
4 октябр куни бошқа кунлардагига нисбатан кўпроқ ишлашингиз керак. Йўқса, пул масаласида қийналиб қолишингиз мумкин. Дам олишни ҳам кун давомида ёддан чиқарманг. Ёқимли харидларни амалга ошириш учун кечқурунни танлашга мажбурсиз. Чунки кечқурунга борибгина қўлингизга пул тушади. Айримлар янги иш қидириш билан банд бўлса, бугун кечки пайт иш масаласида янги хабар эшитишади. Саломатлик масаласида ташвиш чекмасангиз ҳам бўлади. Бу соҳада муаммо бўлмайди.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Юлдузлар эрталаб вақтли уйғониб, ҳаётдан, яқин инсонлардан аслида нима кутаётганингизни аниқлаб олишга чақириб қолишади. Иккиланишлар сизга фойда келтирмайди. Ҳар бир ишга қатъият билан ёндашишингиз керак. Тушдан кейин қариндошлардан бири билан келишмовчиликларни бошдан кечиришингиз мумкин. Агар унинг ҳақлигига ишонаётган бўлсангиз, ён беринг. Жанжал ҳеч кимга наф келтирмайди.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
4 октябрда молиявий аҳволингиз биринчи навбатда яхшиланади. Кимлардир сиздан қачонлардир қарз олган бўлиб чиқади ва қарзини айнан бугун қайтаради. Турли харидларни амалга ошириш, табиат қўйнида дам олиш муваффақиятли кечади. Куннинг иккинчи ярмида янги танишувни бошдан ўтказишингиз мумкин. Бу яқин келажакда янги таниш билан ўзаро ҳамкорлик қилиш имконини яратади. Асабийликлардан сизга фақат спорт ёрдам бера олади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Юлдузлар кунингиз ажойиб тарзда ўтишини башорат қилишган. Ҳатто, рўзғордаги сиз унутаёзган муаммолар ҳам ўз-ўзидан силлиқчасига ижобий ҳал бўлади. Асосийси, бу муаммоларни ўз фойдангизга ҳал этиш йўлида пул тикмайсиз. Асаббузарликларга дуч келмайсиз. Кун давомида жуфтингиз ва сизнинг орангизда келишмовчиликлар пайдо бўлиши кутилади. Кечқурун узоқ вақт пиёда сайр қилиш ва дўстлар даврасида хурсандчилик қилиш сизга бир дунё шодлик, ҳузур бахш этади.
Манба: Hordiq.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади