Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин!
Ортларидан набий йўқ зотга солавотлар бўлсин!
Ислом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, 1410 ҳ.с. 15 - 22 Ражаб
(1990 йил, 10-17 феврал) кунлари бўлиб ўтган ўн иккинчи мажлисида айбли ҳолдаги ҳомилани тушириб юбориш ҳақидаги масалани кўриб чиқди.
Муноқаша ва фикр алмашувлардан кейин Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилди:
Агар ҳомила бир юз йигирма кунлик бўлган бўлса, уни тушириб юбориш жоиз эмас. Тиббий ташхис унинг айбли яралганини қайд этган бўлса ҳам.
Фақатгина ишончли мутахассис табиблардан ташкил топган тиббий гуруҳ ҳомилани қолишида онанинг ҳаётига муқаррар хатар борлигига қарор қилсагина, уни тушириб юбориш жоиз. Бунда икки зарардан каттасини даф қилиш бор.
Агар ишончли мутахассис табиблардан ташкил топган тиббий гуруҳ жиҳозлар ва таҳлил йўллари ила ҳомиланинг хатарли айблари борлигини, уни даволаб бўлмаслигини, у ўз вақтида туғилса ҳаёти ёмон бўлиши, ўзига ҳам ота-онасига ҳам дарду алам бўлиши аниқласагина, ота-онанинг талаби асосида уни тушириб юбориш жоиз бўлади.
Мажлис бу қарорни қабул қилар экан, табиб ва ота-оналарга бу масалада Аллоҳга тақво қилишни ва бу ишда аниқлик билан ҳаракат қилишни тавсия қилади.
Тавфиқ берувчи Аллоҳнинг Ўзидир.
Манба: fiqh.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”