ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Миянгизда пайдо бўлган барча муҳим ғоя ва режаларни бировларга зинҳор ошкор қила кўрманг. Ҳозир чап кўз ўнг кўзга ошналик қилмайдиган давр. Улар сиздан бу ғояларни ўғирлаб ола билмаса-да, бошқача усуллар ёрдамида оёғингизга болта уриш пайида бўлишлари мумкин.
Куннинг иккинчи ярмида оиладаги ёши улуғ қариндош билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Бугун кечқурун ижод аҳлининг даври келади. Сизни туни билан илҳом парилари тарк этмайди.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
10 октябр куни пул масаласида таваккал қилманг. Борингиздан ҳам айрилиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Молиявий муаммоларни фақат белгиланган қонунлар асосида бартараф этинг. Жамиятда ўзингизни рисоладагидек тутинг. Куннинг иккинчи ярмида оиласизларнинг айримлари сафарга отланишади. Сафар сизга романтик характерга эга бир олам таассуротларни ҳадя этади. Муҳаббатнинг борлигига яна бир карра амин бўласиз.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Юлдузлар бугун энг муҳим ишларнигина бажариш пайида бўлишингизни маслаҳат беришади. Майда-чуйда ташвишларни бир четга суриб қўя туринг. Улар сизни асосий мақсадлардан чалғитиши мумкин. Бугун турли кўринишдаги муолажалар, танани чиниқтириш амаллари муваффақиятли кечади. Ташқарида қарама-қарши жинс вакил ва вакилалари билан дон олишиб қўйишдан сақланинг. Бунинг интиҳоси яхши бўлмайди. Кечқурун нафас йўлларига ижобий таъсир ўтказувчи машқларни бажаринг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
10 октябрда иш масаласида тажрибали мутахассислар ва ҳуқуқшуносларга маслаҳат солишингиз керак бўлади. Шундагина муаммо енгил ҳал бўлади. Айниқса, меросга эга бўлиш, хусусий мулк сотиб олиш ва сотишда мутахассисларнинг маслаҳатлари зарур бўлади. Бир сўз билан айтганда, ҳар бир ҳаракатингизни, ҳатто, молиявий масаладаги ҳаракатларингизни тафаккурни ишга солган ҳолда содир этсангиз, албатта омад сиз томонда бўлади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Иши бизнес ва реклама билан боғлиқ бўлган дўстларимиз бугун куннинг биринчи ярмидаёқ мўмай даромад эгасига айланишади. Асосийси, сизни азарт ва талабчанлик тарк этмаса бас. Кун давомида баъзилар шамоллаш ва ангинадан безовта бўлишингиз мумкин. Шундай экан, даволанишни бошланг. Олис сафарга отланишдан воз кечинг. Бу умумий ҳолатингизга путур етказади. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши, сизга ажойиб совғалар ҳадя этиши кутилади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
10 октябр куни жуда кўпчиликка маънавий кўмак беришингизга тўғри келади. Бугун шахсий ҳаётингизда яқинларингиз билан боғлиқ муаммоларни бошдан кечиришингиз мумкин. Кечқурун билим олиш, янги хабарлардан воқиф бўлиш ва маданий ҳордиқ муваффақиятли кечади. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, ўзингизни эҳтиёт қилинг. Овқатланишда сергак туринг. Овқатдан заҳарланишингиз хавфи бор.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Юлдузлар кунингиз оғир кечишини башорат қилган. Аммо унинг оғирлиги сиз ўйлаганчалик эмас. Асосийси, кунни оптимистларча, ортиқча асаббузарликларсиз ўтказа олсангиз бас. Баъзилар бугун олис мамлакатлардан бирига саёҳатга отланиши кутилади. Майда-чуйда харидлар муваффақиятли кечади. Аммо маошингизга қўшимча пул тўланмайди. Саломатлигингизни мустаҳкамлаш ниятида бўлсангиз, бассейнда сузинг, сузинг ва яна сузинг. Бу машқ сизга фақат наф беради.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
10 октябрда бажариладиган ва бажариб бўлинган ишларни қайта-қайта таҳлил қилинг. Эътиборни кўпроқ катта ишларга қаратинг. Улар сизга кутилган даромадни бера олади. Бошқа давлат ёки шаҳарда яшовчи дўстингиз сизни оилавий меҳмонга таклиф этиши мумкин. Бу сиз учун айни муддао бўларди. Негаки, яқин орада меҳнат таътилига чиқишингиз керак. Кечқурун соғлиғингиз ҳақида кўпроқ қайғуринг. Бош, оёқ, бел ва ошқозон қисмларингизни асранг. Беҳуда асаб бузишдан сақланинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун энг зарур ва муҳим ишларни амалга ошириш ҳаракатида бўлинг. Акс ҳолда беҳудага вақт йўқотасиз. Оиласиз бўлсангиз, кечқурунги романтик учрашувга ўзингизда куч топа олмаслигингиз мумкин. Агар умуртқа поғонангиз ёки юрагингизда муаммо бўлса, организмингизни зўриқтиришдан сақланинг. Кечқурун қисқа масофага пиёда боринг. Бу саломатлигингиз учун жуда катта фойда беради. Бугун ҳеч кимдан қарз олманг, ҳеч кимга қарз берманг. Оқибати яхши бўлмайди.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
10 октябр куни эрта тонгданоқ бошингизга омад қуши келиб қўнади, ишонаверинг. Буни ўзингиз ҳам сира кутмаган бўлиб чиқасиз. Оила қуришга улгурмаганлар кун давомида ўз идеалидаги инсонни учратиб, енгил нафас ола бошлашлари кутилади. Қариндош-уруғлар билан кечадиган жанжалли, баҳсли суҳбатлардан ўзингизни ола қочинг. Бу суҳбатлар муаммоингизга муаммо қўшишдан бошқасига ярамайди. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Фириб домига тушишдан ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Тадбиркорлар учун бугунги кун ажойиб кечади. Сиз нафақат бизнесни ривожлантиришда муваффақиятга эришасиз, балки рақобатчилар билан ҳам илиқ муносабатлар пайдо бўлишига гувоҳлик қиласиз. Баъзилари билан қалин дўст бўлиб қолишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Ижод одами бўлсангиз, бугундан илҳом кутишингиз ноўрин. Ишда, шахсий ҳаётда ўзгалар эришаётган ижобий натижаларни яхшилаб ўргансангиз, уларга ҳавас назари билан боқсангиз, ўзингиз ҳам муваффақиятларга эришасиз.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
10 октябр куни муҳим ҳужжатлар, керак-нокерак қоғозбозликлар қуршовида қоласиз. Ишга кўмиласиз. Демак, шахсий ҳаёт ва рўзғор ташвишлари ҳозирча сизга бегона. Молиявий масалада ишни тезлаштиришингиз зарур. Шундагина кутилган натижага эришишингиз мумкин. Бу соҳада қариндошлардан кимдир ёрдам ҳам бера олади. Фақат ундан илтимос қилишингиз лозим. Кун мобайнида оқимга қарши сузманг. Тингловчи, кузатувчи сифатида кун кечиринг.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”