ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
11 октябр куни ўта муҳим қарорни қабул қилишингиз лозим бўлади. Келгуси ҳаётингиз ҳам шу қарорга боғлиқ бўлиши мумкин. Башарти бировларнинг маслаҳати асосида иш тута бошласангиз, барча режаларингиз барбод бўлади. Куннинг иккинчи ярмида катта харажатларга тушишингиз кутилади. Бугун спортнинг экстремал турлари билан шуғулланишдан воз кечинг. Шу билан бирга ўзингиз ҳеч қачон татиб кўрмаган таомга ҳам қўл урманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугунги кунингиз чигал муаммолардан иборат бўлиши кутилмоқда. Уларнинг кўпини ўтган ойда ҳам бартараф эта олмагандингиз. Яна уриниб кўрасиз-да. Фақат ёдда тутинг. Муаммолар осонликча ҳал бўлмайди. Бунинг учун ҳаракат ва катта куч, имконият талаб этилади. Улар сизда етарли. Куннинг иккинчи ярмида пулингизга пул келиб қўшилиши кутилади. Агар каттароқ буюм харид қилиш ниятингиз бўлса, бугун ижобат бўлади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар халқона усуллардан фойдаланган ҳолда муолажалар олиб кўришса, зиён қилмайди.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
11 октябрда руҳий жиҳатдан чигалликларга дуч келсангиз ҳам хотиржамликни қўлдан бермаслигингиз тавсия этилади. Ишончингизни қозонмаган, ҳасадгўй одамлар билан асло мулоқотга киришманг. Солиқ масаласида муаммо бўлса, ёки кимдандир қарзингиз бўлса, бугун барчасини силлиқчасига ижобий ҳал қила оласиз. Бунинг учун имкониятлар етарли. Олис сафарга отланганар ҳужжатларни яна бир карра кўздан ўтказиб олишлари зарур.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни кутилганидан ҳам қисқароқ муддатда амалга ошира оласиз. Бундан ташқари, кўпчилик қўшимча даромад келтирувчи ишларни таклиф этади. Рози бўлинг. Омад фақат сиз томонда бўлади. Кун давомида уй-жой масаласидаги муаммоларингиз ижобий ҳал бўлади. Анча вақтлардан бери шу муаммо сизни қийнаб келарди. Яратганга беадад шукрки, интиҳоси яқинлашибди. Хурсанд бўлаверинг. Дарвоқе, бугун спортнинг ўта фаол турлари билан шуғулланиш муваффақиятли кечади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
11 октябр куни қатъий тартибга бўйсунган ҳолда иш кўришингиз талаб этилади. Агар тартибни бузсангиз, билингки, қуруққа чопганча қолиб кетасиз. Куннинг иккинчи ярмида яқин инсонингиз билан ўзаро муносабатлар янада мустаҳкамланиши мумкин. Асосийси, яқин ўтмишдаги баъзи оғриқли лаҳзаларни эслаб қолмасангиз бас. Кечқурун эҳтиёт бўлиб овқатланинг. Заҳарланиб қолишдан сақланинг. Ухлашга ётишдан олдин оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилманг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Ким яқинда янги ишга жойлашган бўлса, бугун омад кулиб боқади. Сизни юқори лавозимга тайинлашлари мумкин. Иш бажаришда ҳам муваффақиятлар нақд деяверинг. Агар ўзингизга яхши таниш бўлмаганлар даврасига тушиб қолсангиз, ҳар тарафлама этикетга амал қилинг. Айниқса, тилга эҳтиёт бўлинг. Арзимаган нотўғри сўз ҳам сизга кўнгилсизликларни ҳадя этиши ҳеч гап эмас. Қиз-жувонлар кечки пайт ташқи кўринишига эътибор қаратиб қўйишса, нур устига аъло нур бўларди.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
11 октябр куни фикрлар, хаёлларингизни шу қадар кучли назорат қила оласизки, шунинг эвазига ишда ҳам, шахсий ҳаёт, муҳаббатда ҳам хатоликларга йўл қўймайсиз. Кимки анчадан бери ўсалланиб юрган бўлса, бугундан тузалиш палласига кириши ҳақиқатга яқин. Аммо муолажалар халқона бўлиши керак эмас. Бу усул сизга ёрдам бера олмайди. Оилавий бюджетингизни яна бир карра кўздан ўтказиб олинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан ўзаро муносабатларда жиддий муаммолар кўзга ташланиб қолиши эҳтимолдан холи эмас. Аммо бундан фожиа ясашингиз ҳам нотўғри. Бир-бирингизни эринмасдан яна бир карра ўрганиб чиқинг. Шу баҳонада орангизда пайдо бўлган англашилмовчиликларни нари ҳайдай оласиз. Рўзғор ёки қарз билан боғлиқ харажатлар юзага келади. Айримларнинг ошқозонида гастрит жиддий муаммо туғдира бошлаган. Бугун шу муаммо хусусида ҳам ўйлаб кўрмасангиз бўлмайди.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
11 октябр куни биринчи навбатда молиявий муаммоларингиз ижобий ҳал бўлиб, кўнглингиз тоғдек кўтарилиши кутилмоқда. Лекин ўз позициянгиздан воз кечиб, тақдир буюрганига бўйсунишингиз керак. Йирик харажатларга асло йўл қўйманг. Пул жамғариш ҳеч қачон зиён келтирмайди. Кечқурун пиёда юриш учун кўпроқ вақт ажратинг. Кимдир олис сафарга отланган бўлса, хотиржам бўлаверсин. Бу сафар муваффақиятли кечади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугунги кунингиз асаббузарликлар билан бошланиши мумкин. Шунинг учун кўнглингизни оғритишга мойил кимсалардан нари бўлинг. Жисмоний ишга кўп куч сарфлаганлар ва уйқуга тўймаганлар организмида кучли чарчоқ кўзга ташланиши мумкин. Ижод кишилари эса аксинча куч, имкониятларга бой бўлишади. Қалбингизни кун давомида жўшқинлик тарк этмайди. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
11 октябрда сизни янги танишувлар, ҳамкорликлар кутиб туради. Уларнинг барчаси аъло даражада кечиши учун астойдил ҳаракат бошланг. Ўзингизга бўлган ишонч сизга янада кўпроқ куч бағишлайди. Шахсий ҳаётда аниқлик, қатъиятлилик талаб этилади. Жуфтингиз билан муносабатларда сергакликни қўлдан берманг. Атрофдагилар билан мулоқотда тилингизга эҳтиёт бўлинг. Куннинг иккинчи қисмида кимлардир бош ва бел оғриғига дуч келиши кутилади. Бу об-ҳавонинг ўзгарувчанлиги билан боғлиқ бўлса ажаб эмас.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун баъзилар олис манзилга саёҳатга отланади. Айримлар янги уйга кўчиб ўтиш ҳаракатини бошлайди. Агар меҳнат таътилида бўлсангиз, пул сарфлашда ҳушёр бўлинг. Инқирозга юз тутиб қолишдан сақланинг. Ишингиз билан боғлиқ янги лойиҳаларни ўйлаб топган бўлсангиз, уларни тезроқ ҳаётга тадбиқ этиш пайида бўлинг. Кечқурун энг яқин дўстларингиздан бири уйингизга меҳмон бўлиб келиши мумкин. Қувончли ва тотли суҳбатларга тайёр туринг.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади