Замонлар оша бир савол гўзал ҳилқат вакилларига ҳеч тинчлик бермай келади: қандай қилиб ортиқча вазндан тез ва осон халос бўлиш мумкин? Қисқа муддат ичида самарали оздирувчи диеталар ҳақиқатан ҳам мавжудми ёки бу ўйлаб топилган афсонами? Қолаверса, ҳаётда шундай вазиятларга дуч келамизки, муҳим бир тадбир олдидан атиги бир неча кун ичида сарвқоматга аёлга айланишимизга тўғри келади. Ана шундай вазиятларда асқатувчи тезкор диеталар борми? Албатта, бор!
Мутахассис: Мария КОРОЛЁВА, диетолог
Қуйида энг самарали ва тезкор диеталар ТОП 10 талигини тақдим этамиз:
1. Голливуд танлови
Бу диета жаҳон юлдузлари орасида жуда оммабоп бўлиб, давомийлиги икки ҳафтани ташкил этади. Унга, кўра сиз туз, шакар ва ёғни минимал миқдорда истеъмол қилишингиз, нон ва хамирли таомлардан бутунлай воз кечишингиз талаб этилади. Натижада 7 кг ортиқча вазндан халос бўласиз.
2. Карам — халоскор
Карам ёғларни эритиши туфайли уни энг самарали парҳезлар қаторига қўшиш мумкин. Таомномани карам ва карамдан тайёрланган ёғсиз таомлар, салатлар ташкил қилади. Натижа сизни қувонтириши аниқ: 1 ҳафта ичида – 5 кг!
3. Уч кун ва натижа
Бу диета 9 кундан иборат бўлса-да, ҳар бири 3 кунлик 3 босқичга бўлинади. Биринчи босқичда фақат гуруч, иккинчисида фақат картошка, учинчисида эса сабзавотлар истеъмол қилинади. Бундан ташқари, парҳез давомида туз ва ёғ миқдорини қатъий назорат қилиш, фақат тоза сув ичиш зарур. Натижада 7-9 кг вазн йўқотиш мумкин.
4. Гречихали диета
Гречиха ёрмаси организмни шлаклардан тозалаб, ортиқча ёғлардан халос этади. Ёрмани пиширмасдан 3-4 соат қайнаган сувда юмшагунча ивитиш талаб этилади. Ҳеч қандай қўшимчаларсиз бир ҳафта давомида ушбу “таом” ейилса, 5 кг.гача вазн йўқотиш мумкин.
5. Шўрвали диета
Бу парҳез менюсига ўзингизга ёққан турли шўрваларни киритишингиз мумкин. Аммо шўрвага кам миқдорда туз солиш, картошка, дуккакли маҳсулотлар ва ёғ қўшмаслик ҳамда нонсиз тановул қилиш талаб этилади. Натижада 4-5 кг ортиқча вазн билан хайрлашасиз.
6. Моделлар учун!
Бу диета 3 кундан иборат бўлиб, кун давомида фақат 1 та тухум ва 300 гр творог ейиш мумкин. Диета шартлари оғир бўлса-да, натижа сизни қувонтириши аниқ: 3 кунда 5 кг!
7. Шарбатли парҳез
Агар уни танлашга қарор қилсангиз, сиздан улкан сабр ва матонат талаб қилинади. Чунки кун давомида уч маҳал апельсин, грейпфрут ва лимон шарбатлари ичилади, холос. Қолган пайтда фақат тоза сув ичишга рухсат этилади. 3 кунда 5 кг!
8. Экспресс диета
Бу диета истеъмол маҳсулотлари миқдорини кескин камайтириш ва кечки овқатдан бутунлай воз кечишга асосланган. Кун давомида ўзингизга ёққан маҳсулотларни оз миқдорда тановул қилишингиз мумкин. Тахминан қуйидагича таомнома айни муддао:
нонушта: битта тухум, шакарсиз чой.
Иккинчи нонушта: творог ёки ёғсиз қатиқ.
Тушлик: буғда пишган 150 гр товуқ гўшти ёки балиқ, сабзавотли салат, мева.
Кечки овқат: шакарсиз чой.
Диета 5 кун давом этиб, 6 кг.гача ортиқча вазндан халос этади.
9. Очлик кунлари
Энг тезкор ва самарали диета турларидан бири, шубҳасиз, очлик кунларидир. Бу диета 3 кундан иборат бўлиб, 5 кг ортиқча вазн йўқотилади. Унинг биринчи ва учинчи кунлари диетага кириш ва чиқиш кунларидир. Улар организмни аста-секин очликка тайёрлаб, яна меъёрида овқатланиш режимига қайтишга ёрдам беради. Бу кунларда мева-сабзавотлар, енгил шўрвалар тановул қилиш мумкин. Нон, дуккакли маҳсулотлар, ёғли ва хамирли таомлардан воз кечилади. Диетанинг иккинчи куни асосий очлик куни бўлиб, кун давомида фақат сув ичиш мумкин. Диетадан сўнг оқсилли ва ёғли маҳсулотларни рационга оз миқдордан аста-секинлик билан киритиш тавсия қилинади.
10. Қатиқли диета
У тезкор ва самарали бўлибгина қолмай, саломатлик учун ғоят фойдали ҳамдир. Қатиқ таркибига кирувчи қатор витамин ва микроэлементлар организмни тозалаб, ичаклар фаолиятини ва моддалар алмашинувини яхшилайди. Диета бир ҳафта давом этади. Іар куни тахминан 1,5 л қатиқ ичиш талаб қилинади. Натижада 4-5 кг ортиқча вазн билан хайрлашасиз.
Бундан ташқари, диета давомида дорихоналарда сотилаётган оздирувчи фито-чойлардан ҳам ичишни унутманг. Улар диета самарадорлигини ошириш билан бирга организмни тетиклаштириб, моддалар алмашинувини яхшилайди.
Парҳез кунлари соғлигингизга ниҳоятда эътиборли бўлинг. Нотўғри танланган ёки меъёридан ошган диета саломатлигингизга путур етказиши мумкин. Исталган натижага эришгач, меъёрий вазнингизни сақлаб қолиш учун яримтайёр маҳсулотлар, фаст-фуд ва газланган ичимликлардан бутунлай воз кечишингиз керак. Ёдда тутинг: ортиқча вазнни бутунлай йўқотишда ҳеч қандай диета доимий соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланиш каби ёрдам беролмайди.
Манба: Darakchi.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”