09:53 / 24.10.2018
2 747

«Вилгуд» асосчиларидан самарали меҳнат қилишга ёрдам берувчи одатлар хит-паради

«Вилгуд» асосчиларидан самарали меҳнат қилишга ёрдам берувчи одатлар хит-паради
Бугунга келиб самарали меҳнат қилиш, бизнес сирлари каби мотивацион мавзулар долзарб аҳамият касб этмоқда. KUN.UZ «Вилгуд» асосчиларидан бири Барно Турсунованинг бизнесда самарали ишлашга ёрдам берувчи одатлар хит-паради билан бўлишишга қарор қилди.

1. Тез қарор қабул қилиш ва ҳаракатни бошлаш

Баъзан турли ўй-фикрлар ва хавотирларга шу қадар кўп энергия кетадики, ишлашга келганда куч қолмайди. Мен энергиямни имкон қадар кўпроқ олдинга ҳаракат қилиш учун йўналтираман. Мен табиатан тадбиркорман ва таваккал қилишдан қўрқмайман.

2. Кераклисини саралаш

Агар қайсидир ғоя иш бермаслигини тушунсам, буни ўзим ва жамоам олдида тан олишдан қўрқмайман. Биз натижа келтирмайдиган нарсаларга вақт ва ресурс инвестиция қилишни тўхтатамиз ва бошқа йўналишлардан кўпроқ натижа оламиз.

3. Қилинаётган ишга диққатни жамлаш

Мен иш вақтида ўзимни тўлиқ ишга бағишлайман. Уйга келишим билан бор эътиборимни оилам ва яқинларимга қаратаман.

4. Доимий ўқиб ўрганиш

Самарадорлигимнинг яна бир сири - доимо ўз ишининг усталаридан ўқиб ўрганишимда. Шундагина максимал тезликда ҳаракат қилишнинг уддасидан чиқиш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » «Вилгуд» асосчиларидан самарали меҳнат қилишга ёрдам берувчи одатлар хит-паради