06:33 / 01.11.2018
3 188

Илм талабида юрганлар учун бешта муҳим насиҳат

Илм талабида юрганлар учун бешта муҳим насиҳат
Илм талабида юрган дўстларим учун устозларимдан эшитган насиҳатларнинг энг муҳимларидан деб кўрганим 5 тасини тақдим қиламан:

1. Фойдали, сизнинг жамиятингизга керак бўлган илмни олинг – Қуръон илмлари, тавҳид, ҳанафий фиқҳи, араб тили, ахлоқ-одоб ва бошқалар.

2. Фатво берманг. Ўзингиздан яхшироғига йўллаб юборинг.

3. Тортишишлар, бировларни муҳокама қилишлардан узоқ бўлинг. Кўп ихтилоф қиладиган бўлманг, минг йилда буюк уламолар мунозараларида ҳал бўлмаган масала менинг қўлимда ҳал бўлади, деб хаёл қилманг.

4. Ибодатни, илмга амални кўпайтиринг.

5. Олдингизга Ўзбекистон (ёки бошқа давлатдан бўлсангиз ўша давлат)да қандай ишлар қилмоқчилигингиз режасини қўйиб, шунга қараб мутахассис бўлинг - шаръий илмлар жуда кенг, уламолар бир нарсанинг барчасини ва барча нарсадан бир нарсани ол, дейдилар. Ким бўлмоқчилигингизни ҳозирдан билсангиз, араб тили ўқитувчисими, имомми, диний журналистми, усулийми ёки бошқа нарса, бошидан шунга тайёрланиб борасиз. Шунда албатта ўша соҳада керакли бўласиз иншааллоҳ.

Аллоҳ барчамизга фойдали илм берсин!
Маҳмуд УСМОН

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Илм талабида юрганлар учун бешта муҳим насиҳат