16:10 / 03.11.2018
4 574

Олимлар одамнинг қомати унинг шахсий сифатларига таъсир қилишини аниқлади

Олимлар одамнинг қомати унинг шахсий сифатларига таъсир қилишини аниқлади
АҚШнинг Техас университети олимлари одамнинг қомати унинг шахсий сифатларига ва унинг бошқалар томонидан қабул қилинишига таъсир кўрсатишини аниқлади деб ёзади «Дарё» нашри.

Тадқиқотчилар жамоаси тажриба ўтказган. Улар 76 нафар талабага турли одамларнинг 140 та суратини тасвирлаб беришни таклиф қилган. Суратларда қоматлари турлича бўлган 70 нафар аёл ва 70 нафар эркак бўлган.

Талабалар одамни тасвирлаш учун характернинг таклиф қилинган 30 та хусусиятидан фойдаланиши мумкин бўлган. Барча таклиф қилинган сўзлар шахсиятнинг бешта мустақил хусусиятига мансуб бўлган. Бу одамнинг бешта нисбатан мустақил хусусиятга эга бўлишини кўзда тутадиган психологик модель ҳисобланади. Уларнинг қаторига экстраверсия, бошқаларга яхшилик исташ, виждонлилик, нейротизм ва тажрибаларга очиқлик киради.

Тажриба натижаларининг кўрсатишича, тўладан келганлар бешта хусусиятнинг уйғунлигига эринчоқлик билан бефарқлик билан эришади, қомати тик бўлганлар эса ишонч ва иштиёқ билан бу уйғунликка эришади. Тажриба иштирокчилари ноксимон қоматга ва кенг елкага эга бўлганларни низокаш ва қўпол деб ҳисоблаган. Ностандарт қомат эгалари уятчан ва ишончли одамлар сифатида қабул қилинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Олимлар одамнинг қомати унинг шахсий сифатларига таъсир қилишини аниқлади