22:30 / 11.11.2018
7 645

Мунажжимлар башорати: 12 ноябрь куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 12 ноябрь куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
12 ноябр куни йиғилиб қолган муаммоларни зудлик билан бартараф этгачгина асосий ишга ўтишингиз тавсия қилинади. Бу ҳам молиявий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга, ҳам жамоадаги ўрнингиз мустаҳкамлиниши учун хизмат қилиши мумкин. Янги танишувларни бошдан кечирсангиз, тафаккурга суянган ҳолда иш тутинг. Бугун зиё улашувчилар ҳамда тиббиёт ходимларининг омади кулиши кутилмоқда. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Ишингиз ёки шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ янги ғоялар ҳақиқатга айланишида яқинларингиз ёрдам беришади. Албатта, дўстлар ҳам қараб турмайди. Куннинг иккинчи ярмида келгусида мавқеингиз ошишида муҳим рол ўйнаши мумкин бўлган инсонлар билан танишишингиз эҳтимоли бор. Тадбиркор бўлсангиз, бугун қўрқмасангиз ҳам бўлади. Чунки бугун рақобатчилар асабингизга тегмайди. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши мумкин. Кимдир кутилмаган совға ҳозирлаб қўйгани ҳам ҳақиқатга яқин.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
12 ноябрда биринчи навбатда тилингизга жуда эҳтиёт бўлинг. Атрофдагиларми, ишхонадагиларми, фарқи йўқ, бўлмағур гапларни гапириб қўймасангиз бас. Бугун алдовлар, фирибгарлар дастидан азоб чекмайсиз. Улар сизни айланиб ўтишади. Кун давомида не ишга қўл урманг, фақат қалбингизга қулоқ тутинг. Кечқурун молиявий масалада муҳим бир қарорни қабул қилишингиз мумкин. Омадингизни берсин!

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Шахсий ҳаёт ва ишга тааллуқли янги ва ёқимли хабарлар эшитишингиз кутилади. Агар эрталабдаёқ оиладаги майда-чуйда муаммоларни бартараф этишга улгурсангиз, кун давомида хотиржам бўлардингиз. Куннинг иккинчи ярмида қўшимча даромад келтирадиган иш қидириб кўрсангиз ҳам ёмон бўлмасди. Бу муаммони интернет ёки яқин дўстлар ёрдамида ижобий ҳал эта оласиз. Кечқурун тоза ҳавода албатта сайр қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
12 ноябр куни кўплаб учрашувлар ва танишувларни бошдан кечиришингиз кутилмоқда. Аммо кейин ёлғиз қолган ҳолда янги танишганларнинг барчасини таҳлилдан ўтказишингиз лозим бўлади. Бажарган ишларингиз натижасини куннинг иккинчи ярмида кўришингиз мумкин. Айримларни иш жойидаги раҳбарлар фавқулодда хизмат сафарига жўнатиши мумкин. Аммо бу сафардан сира афсусда қолмайсиз.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Кун аввалиданоқ омадга эришиш учун ўзингиз ҳаракат қилишингиз, елиб-югуришингиз зарур бўлади. Ишхонангизда ҳам битмаган ишлар қалашиб кетган. Уларни ҳам бажариб улгуришингиз керак. Оилалиларни кечки пайт фарзандлари ўзларининг аъло даражадаги ўқишлари билан мамнун этишади. Меҳнат таътилига чиқиш ҳақида ҳам ўйлаб кўрсангиз ёмон бўлмайди. Айниқса, янги йил хусусида ҳозирданоқ бош қотиришингиз лозим.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
12 ноябрда шу қадар ишларингиз кўп бўладики, тушлик қилишга ҳам аранг вақт топасиз. Сабаби, ҳамкасблардан қайсидир бири ишга кела олмаса, унинг ишини ҳам сизнинг зиммангизга юклашлари мумкин. Кун давомида телефон орқали камроқ гаплашишингиз тавсия этилади. Кечқурун яқин дўстларингиздан бири сиздан пул қарз сўраши мумкин. Бу масалада ўзингиз қарор чиқаришингиз зарур. Агар ўша дўст сизга ҳам ўз вақтида ёрдам берган бўлса, албатта бу яхшиликнинг жавобини қайтариш керак.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Чаён буржи остида таваллуд топганлар куннинг биринчи ярмида моддий аҳволини яхшилаб олишади. Демак, бугун ёқимли харидларни амалга оширсангиз ярашади. Ёки дўстлар билан бир пиёла чой устида суҳбат қуриш ҳам зиён етказмайди. Агар кечки пайт сизга кутилмаганда моддий кўмак керак бўлиб қолса, тортинмасдан керакли одамлардан сўрайверсангиз бўлади. Кечқурун шамоллаш ва қон босимининг ошиб кетиши безовта қилиши мумкин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
12 ноябр куни дастлаб қачонлардир битмаган ишларни битиринг. Бусиз моддий тўкинликка эриша олмайсиз. Тушдан кейин миянгизга ишингиз билан боғлиқ ажойиб янги ғоялар келиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида саломатлигингиз ҳақида қайғуринг. Вақт топсангиз, врач кўригидан ўтинг. Кечқурун эса овқатланишда эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Имкон борича енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Эҳтиёт бўлинг! Сиз томонга инқироз булути яқинлашиб келмоқда. Шундай экан, харажатларни кескин камайтирмасангиз бўлмайди. Қора қозон қайнаб турганига, тақдирда борига шукр қилсангиз, кам бўлмайсиз. Бадавлат одамларга зинҳор ҳасад қила кўрманг. Чунки тез вақт ичида сизнинг ҳам ишларингиз юришади. Мавқеингиз, лавозимингиз ошиши кутилади. Оиласиз бўлсангиз, бугун романтик учрашувга пухта ҳозирлик кўраверинг. Омадингизни берсин!

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
12 ноябрда бошингизга кутилмаганда майда кўнгилсизликлар ёғила бошлаши мумкин. Фақат уларни дипломатларча бартараф этишингизга тўғри келади. Қўполлик, шошма-шошарлик бу ерда иш бермайди. Оила қуришга улгурмаганлар ҳаётида муҳаббат ҳисси пайдо бўлиши кутилади. Аммо танлаган инсонингизни ҳаддан зиёд даражада идеаллаштириб юборманг. Идеаллик фақат фаришталарга хослигини унутманг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун ҳаётингизда пайдо бўладиган танаффусларни, ишхонангизда раҳбарлар тарафидан зиммангизга юкланадиган вазифаларни қурол қилиб олинг. Уларни қадрланг. Ҳамкасблар билан мулойим муносабат юритинг. Ҳасадгўйлар йўл-йўлакай асабингизга тегиши мумкин. Эҳтиёткор бўлинг! Агар саёҳатга отланган бўлсангиз, бу саёҳат сизга ёқимли туйғуларнигина ҳадя этади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 12 ноябрь куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?