date
views 5 445

Бир ҳамён олтин

Бир ҳамён олтин
Ҳаётининг сўнгги онларида Суфён Саврий ҳазратлари ёстиқлари остидан бир ҳамён олтин чиқардилар. Уни ёнларидагиларга бериб, садақа қилиб тарқатишни тайинладилар. Дўстлари ҳайрон бўлишди: «Тавба-тавба, Суфён Саврий дунё молига эътибор бермас, йиғмас ҳам эди. Шунча пулни асраб ўтиришларига сабаб нима?»

Суфён Саврий улардаги ҳайронликни кўриб, изоҳ бердилар:

– Бу пул билан мен динимни ҳимоя қилдим. Шайтонни ва нафсимни енгдим. Улар қачон менга: «Киядиган кийиминг, ейдиган таоминг йўқ. Уларга эришиш учун ҳаракат қил, мол-дунё йиғ», деб васваса қилишса, олтинларни кўрсатиб, ёнимдан қувардим. Бу пуллардан шайтон ва нафс­га қарши қурол сифатида фойдаландим.

Суфён Саврий ўша ҳамёндаги олтинлар тарқатилгандан кейин вафот этдилар.

Манба: Irfon.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Бир ҳамён олтин