Фақир бир одам ўз қишлоғида ҳамма хонадонларнинг сигирларини тўплаб яйловда боқиб берарди. Унинг оғирлиги бировга тушмасди, оиласини шу меҳнати билан боқарди. Бу чўпоннинг аҳволини тушунадиган, эрининг қадрини биладиган, оқила хотини бор эди. Шунинг учун у энг бахтиёр одам ҳисобланарди.
Қишлоқда кимни хотинидан жаҳли чиқса, “Бор чўпоннинг хотинидан ибрат олиб кел”, дер эди. Кунлардан бир кун қишлоқ оғаси хотинидан хафа бўлди.
– Эй, гапга тушунмайдиган, бераҳм хотин, бориб қишлоғимиз чўпонининг хотинидан озгина бўлса ҳам ақл ўрган, у фақир хотиндан ибрат ол, эр қадрини ўрган, – деди.
– Чўпоннинг хотинидан нимани ўрганаман, Эри чўпон бўлса, ўзида на ҳунар на фазилат бор, – деб қаршилик кўрсатди, аёли.
Оға жаҳл билан ишига кетди. Унинг хотини кейин безовта бўлиб қолди. Ўрнидан туриб, “чўпоннинг хотинини ҳамма тарифлайди, бир кўриб келай”, деб уларнинг уйига борди. Шу пайт чўпоннинг хотини ҳовлидаги, офтобда турган идишдан сув олиб ичар эди.
– Шу сувдан менга ҳам озгина беринг, – деди оғанинг аёли.
– Бу сув исиб қолган, сизга муздай сув олиб келаман, бир оз кутинг, – деди чўпоннинг аёли.
– Майли, лекин сиз ўзингиз нега исиб қолган сув ичмоқдасиз? – деб сўради оғанинг аёли.
– Хоним, шу онларда эрим далада жазирамада юрибди. Қуёшда қизиган мешчасидаги сувдан ичаётгандир. Эрим у ерда исиган сувни ичса-ю, мен бу ерда совуқ сув ичсам, хотинлигим қаерда қолади! – дея жавоб берди чўпоннинг аёли.
Хўжаобод тумани
“Еттичинор” масжиди ноиб имоми
С.Юнусов
“Еттичинор” масжиди ноиб имоми
С.Юнусов
Манба: Masjid.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”