20:13 / 13.11.2018
3 917

Онага яхшилик қилишнинг 150 усули (3-қисм)

Онага яхшилик қилишнинг 150 усули (3-қисм)
11. Уларни бошларидан, қўлларидан ва оёқларидан ўпинг. Бу билан уларга катта сурур бахшида қилинган бўласиз. Бу онанинг оддийгина ҳақидир. Бу билан онани гўзал суратда тақдирлаган бўласиз. Шу ўринда доктор Майсара Тоҳир айтадилар:

– Мен онамнинг бошларини, қўл ва оёқларини ўпдим, фарзандларим ҳам бошимни, қўлимни ва оёларимни ўпдилар.

12. Фарзандларингизга сўзда ва амалда онангизнинг мақом ва мартабалари қандайлигини билдиринг. Бу ўзингизни онангиз билан муомалада чиройли ўрнак қилиб кўрсатиш билан бўлади. Фарзандларингиз сизнинг онангизга қилаётган хизматингиз, қадрлашларингиз, ҳурматларингизга гувоҳ бўлсинлар. Ҳам сизга, ҳам онангизга ана шундай муомалада бўлишларининг энг яхши йўлидир.

13. Талабларига «лаббай» деб жавоб бериш ва истакларини вақтида бажаришга доимо шай туриш. Бу онага яқинлашишингизга имконият бўлади, жаҳллари чиқишидан қалқон бўлади.

14. Уларга ваъда бергандан кейин хилоф қилманг. Ваъда бериб уни бажаролмас экансиз, у ҳолда асло ваъда берманг.

15. Ҳаётингизда эришган барча муваффақиятларни аввало Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг фазли, кейин эса уларнинг тарбиясига боғланг (нисбат беринг). Бу уларнинг кўнгилларига ғурур ва бахт олиб киради. Сурур бахшида этади. Фарзандлари ҳаётда муваффақиятларга эришганларида, тарбияларининг натижасини кўриб мамнун бўладилар. Бу улар берган тарбиянинг меваларидир. Зеро, фарзандларнинг мувофақиятлари ота-оналарники ҳамдир.

16. Ҳақ бўлсангиз ҳам, улар билан асло тортишманг. Агар фойдали ишда бўлса, ўзингизнинг қарашларингизни чиройли усул ва фикрларингизни гўзал муомала билан англатинг. Агар иккинчи даражали ишлардан бўлдиган бўлса, таслим бўлиш, хоҳишларини амалга ошириш, фикрларини эшитиш афзал, муҳим ва энг тўғри иш ҳисобланади.

17. Инсонлар олдида онангизнинг фикрларини паст санаманг. Нафақат одамлар, балки ака-ука, опа-сингиллар олдида ҳам онангиз хоҳ ёнингизда бўлсинлар, хоҳ бўлмасинлар, ундай қилманг. Бу мункар сўз, ёқтирмагани билан уни эслашдир. Хоҳ борликларида, хоҳ йўқликларида бўлсин, уларга одобсизлик билан муомала қилишдир.
18. Уларни ҳаётдаги баъзи ишларни билмаслиги билан ҳақир, ноқис санаманг, қийматларини туширманг. Балки уларга ўзингизни билмагандек қилиб кўрсатиб, шу ҳақдаги маълумотларни билдиринг.
19. Уларнинг ҳузурида қаҳ-қаҳа отиб кулишдан ва баланд овозда гапиришдан сақланинг. Улар ўтирган жойда нафрат назари билан, ғазаб қилган ҳолда юзни буриштирган ҳолда бўлманг. Онангиз ёқтирган ишдан норозилингизни ошкор қилманг. Буларнинг барчаси уларнинг руҳиятларига қаттиқ таъсир қилади.

20. Ҳаётингизнинг қувончли хабарларини аввало онангиз билан бўлишинг ва сирларингизга шерик қилинг. Бу билан сиз мислсиз қувонч бағшида қилган ва кўнгилларига яқин йўл топган бўласиз. Қолаверса, катта бўлишингизга қарамасдан ҳамон онангизга муҳтож эканлигингизни кўриб хурсанд ҳам бўладилар.

Давоми бор... 1-қисм. 2-қисм.
Сулаймон Соқир
"Онага яхшилик қилишнинг 150 йўли" китоби

Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Онага яхшилик қилишнинг 150 усули (3-қисм)