41. Агар онангизга нисбатан ака-укаларингиздан бирор хато ўтадиган бўлса, улар номидан сиз узр сўранг. Уларни тарбиялашда онангизга кўмаклашинг. Кўнгиллари синмаслиги учун шайтон аралашганини ва тез орада тўғри йўлга тушиб кетишларини айтиб, онангизни овутинг.
42. Бошқаларнинг онангизга нисбатан қилган номаъқулчиликларини бўрттириб юборманг. Мисол учун, қариндош-уруғлар, дўстлар ва фарзандлардан ўтган нарсалар кичрайтирилиб, яъни жиддийлаштирмай ҳал қилинсин. Бу билан фарзанд онани тинчлантирган ва яқинларнинг она қалбидаги ўрнини сақлаган бўлади.
43. Нохуш хабарлар ва тўсатдан содир бўлган нохушликларни уларни енгиллатадиган сўзбошиларсиз айтманг. Бу каби хабарларни телефон орқали ҳам еткизманг. Балки ёнларига келиб, юзма-юз ўтириб, хабар беришга замин ҳозирлагандан кейингина айтин. Уларга бундай ҳолатларда сабр қилишнинг ажр-мукофотини эслатинг.
44. Аёл киши неча ёшда бўлмасин, ширин сўзга ҳарис бўлади. Шунинг учун уларга нисбатан ширинсўз бўлинг. (Агар унутмаган бўлсангиз, улар ҳам бошқа оналар сингари сизга ширинсўз бўлганлар, сизни эркалаб катта қилганлар).
45. Ёшларини каттайтириб ёки ҳеч ишга ярамайдигандек муомалада бўлманг. Балки шундай сўзлар айтингки, гўё улар ёш қиз эканликларига далолат қилсин. Гўзал сўзларни айтиб, меҳрибонлик қилинг. Ҳаётнинг барча босқичларида яхшилик қилишни канда қилманг.
46. Уларни аёл киши яхши кўрадиган нарсадан тўсманг. Мисол учун, атирлар, пардоз буюмлари, янги кийимлар, кеча (базм)ларда кийиладиган либослар. Умрларини янгидан яшашларига қўйиб беринг.
47. Агар отангизнинг бир нечта аёллари бўлса ва улар орасида муаммо келиб чиқса, уларни онангизнинг ёнларида мақтаманг, ёнларини олманг ёки онангизга қарши томонга ўтманг. Шу ўринда онангиз ноҳақ, бошқалари ҳақ бўлса ҳам, улар томонда бўлманг. Уларнинг орасини отангизнинг бошқа аёлларига сездирмасдан ислоҳ қилинг (вазиятни оқилона ҳал қилишга урининг).
48. Онангизнинг олдиларида бошқа бировларнинг тарбиясини кўпам мақтайверманг, уларга ўхшасам эди, уларнинг мартабаларига етсам эди, деган маънода гапирманг. Чунки бу уларнинг қалбларини парчалайди ва сизга берган тарбияларидан норозилигингизни очиқ изҳор қилган бўлиб қоласиз. Қолаверса, умрларининг кўп қисмини сиз учун сарфлаганларини унутманг.
49. Гапирганларида қулоғингизни, кўзингизни ва хаёлингизни улар томонга қаратинг. Бор эътиборингизни уларга қаратинг. Кулинадиган жойларида кулинг, хафа бўлинадиган жойларида эса хафа бўлинг. Ҳиссиз бўлманг.
50. Уларга доимо табассум билан юзланинг. Уларга ҳазил-мутойиба қилиб туринг. Меҳрибонлик билан кўнгилларини овланг. Хушмуомала бўлинг. Қийин дамларда жиддий, эътиборли, сергак бўлинг. Ҳолат сиздан шуни талаб қилади.
Давоми бор...
Сулаймон Соқир
"Онага яхшилик қилишнинг 150 йўли" китоби
Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси
"Онага яхшилик қилишнинг 150 йўли" китоби
Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”