05:38 / 17.11.2018
4 161

Онага яхшилик қилишнинг 150 усули (7-қисм)

Онага яхшилик қилишнинг 150 усули (7-қисм)
51. Уларни дунёда ва унинг атрофида содир бўлаётган воқеалардан хабардор қилиб туринг. Шунингдек, гўзал қиссалар, уларни хурсанд қиладиган воқеалардан сўзлаб беринг. Зеро, оналар фарзандларининг гапларини эшитишга муштоқ бўладилар.

52. Уларнинг сизга берган тарбияларига доимо тасанно айтиб юринг. Хизматларига тасанно айтинг. Ташаккур аралашган сўзларингизни канда қилманг.

53. Сизнинг ҳаётдаги энг катта бахтингиз улар бахт ила яшашлари, сиздан рози бўлишлари ва сиз у зотнинг бахтларининг сабабчиси бўлишингиз эканини билдиринг. Шундай қилсангиз, уларнинг орзуларини амалга оширган бўласиз, зеро, уларнинг энг катта орзулари фарзандларининг уларни бахтли қилиш учун сарфлаган ҳаракатларидир.

54. Агар уларнинг ҳам ота-оналари ҳаёт бўлса, уларга ҳам яхшилиқ қилишда бахиллик қилманг. Онангизга бу борада ёрдам беришингиз ҳам, уларга яхшилик қилишга киради. Агар вафот этган бўлсалар, ҳақларига дуо, номларидан садақа ва шу каби ўликлар қувонадиган, онангиз эса рози бўладиган ишларни қилинг . Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Одам боласи ўлганида амали кесилади. Илло уч нарса: жорий садақа, манфаат олинадиган илм ёки унинг ҳақига дуо қиладиган солиҳ фарзанд мустасно», – деганлар.

55. Уларга яхшилик етиб турадиган бисот ҳозирлаб қўйинг. Мисол учун, масжид қурилишида иштирок этиш, етимларни кафилликка олиш, Аллоҳнинг китобини ёд олаётганларга ёрдам бериш ёки заиф, мискин ва бечораҳол инсонларга қараш.

56. Қачонки сизга бирор орзуларини ёки ўзларига тегишли бирор нарсани айтсалар, уни сиздан қилишингизни сўрашларини кутмасдан, қўлингиздан келгунича, бундан-да афзалроқ кўринишда орзуларини амалга оширишга шошилинг.

57. Ўзингизнинг машғулотларингиз, барча ишларингиз, жами дўстларингиз, ҳатто фарзандларингиз ва аёлингиздан ҳам кўпроқ уларга аҳамият ва вақт ажратинг.

58. Уйингизда уларни эъзозланг. Сизникига ҳар доим келиб туришларини илтимос қилинг. Уйингизда уларнинг барча эҳтиёжларини қондиринг. Бу билан сиз уларнинг ҳаётларини ўзгартирган ва фарзандларининг мерҳрибонлиги билан уларни бахтли қилган бўласиз.

59. Агар ака-ука ёки фарзандлар билан бирор саёҳатга чиқадиган бўлсангиз, уларни ҳам ўзингиз билан олиб олинг. Бу билан уларга қувонч ва шодлик берган бўласиз.

60. Суюклиларингиз билан бирор ресторанга чиқадиган бўлсангиз, албатта, улар ҳам ёнингизда бўлсин. Бу чиқиш уларнинг муайян бир ёшда бўлишларини талаб қилмайди. Балки бу билан сиз уларнинг ёшлари ўтса-да, хеч қачон аҳамиятсиз, эътиборсиз қолмасликларини исботлаган бўласиз.

Давоми бор...
Сулаймон Соқир
"Онага яхшилик қилишнинг 150 йўли" китоби
Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Онага яхшилик қилишнинг 150 усули (7-қисм)