MrBeast’нинг Тошкентдаги учрашув манзили маълум бўлди

MrBeast’нинг Тошкентдаги учрашув манзили маълум бўлди

Дунёга машҳур америкалик YouTube блогери MrBeast номи билан танилган Жимми Дональдсон 9 октябрь куни Тошкентда мухлислари билан учрашади. Тадбир Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этилмоқда. Бу ҳақда расмий маълумотлар эълон қилинган.

Учрашув доирасида блогер билан мулоқот, турли ўйинлар ва викториналар ташкил этилиши, ғолибларга эса совғалар топширилиши режалаштирилган.

Тадбирда 18 ёшдан ошган 200 киши иштирок этади. Улар рўйхатдан ўтган аризалар орасидан тасодифий танлаб олинади. Иштирок этиш бепул бўлиб, танланган қатнашчиларга тадбир тафсилотлари ва шахсий QR-код юборилади.

MrBeast ўзининг катта бюджетли видеолари, ноодатий челленжлари ва йирик пул мукофотлари билан танилган. Унинг Тошкентга ташрифи Марказий Осиёга илк сафари ҳисобланади.

Хабарларга кўра, тадбир Амир Темур кўчаси, 6-уйда жойлашган Ташкент CCА замонавий санъат марказида бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар