Криштиану Роналдунинг онаси ўғлининг Португалияда қадрланмаётганидан хафалигини очиқ айтди

1 дақиқа ўқиш280
Криштиану Роналдунинг онаси ўғлининг Португалияда қадрланмаётганидан хафалигини очиқ айтди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Криштиану Роналдунинг онаси Долорес Авейру, ўғлининг Португалия футболи учун қилган катта хизматларига қарамай, мамлакатда муносиб эътироф этилмаётганидан норозилигини билдирди.
  • Унинг сўзларига кўра, Роналдунинг терма жамоани муддатидан олдин тарк этиши унинг учун шок бўлган ва бу ҳолатда у бироз йиғлаган.
  • Долорес Авейру, ўғли доимо мамлакат қаҳрамони бўлганини таъкидлаб, унинг Португалия терма жамоасини тарк этиш нияти йўқлигини қўшимча қилди.

Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналдунинг онаси Долорес Авейру ўғлига мамлакатда кўрсатилаётган муносабатдан норози эканини билдирди. Унинг фикрича, футболчи Португалия футболи учун катта хизматлар қилган бўлса-да, муносиб эътироф этилмаган. Бу ҳақда у “TV7 Dias” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Мен хафа бўлдим, бу табиий. Бу мен учун шок бўлди. Ўғлим терма жамоани олд эшикдан чиқиб тарк этиши мумкин эди, аммо у орқа эшикдан чиқиб кетди. Мен бироз йиғладим. У билан телефонда гаплашганимизда, унга тинчланишни айтдим. Лекин у ўз қарорини қабул қилди. Шундай бўлса-да, у Португалия учун жуда кўп иш қилди. У доимо мамлакат қаҳрамони бўлган, аммо муносиб даражада қадрланмади”, — деди Авейру.

Аввалроқ Роналду терма жамоа йиғинини муддатидан олдин тарк этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Футболчининг айтишича, бунга бош мураббий Роберто Мартинес унга берган ваъдасини икки марта бажармагани сабаб бўлган.Роналду Миллатлар лигаси доирасида Уэльсга қарши баҳсда майдонга тушиб, Португалиянинг 1:0 ҳисобидаги ғалабасига гувоҳ бўлган. Бироқ Норвегияга қарши 2:1 ҳисобида якунланган учрашувда захирада қолган.

Футболчининг сўзларига кўра, дастлаб унинг Норвегияга қарши ўйинда қатнашиши режалаштирилмаган. Кейинчалик мураббий ундан учрашувнинг 30-дақиқасида майдонга тушишга тайёр туришни сўраб, исинишга юборган. Аммо Роналду ўйин давомида захирада қолган. Унинг фикрича, мураббий бу вазиятни учрашувдан кейинги матбуот анжуманида изоҳлаши керак эди, бироқ бундай қилмаган.

Шунга қарамай, Роналду Португалия терма жамоасини тарк этиш нияти йўқлигини билдирган. У ҳатто Португалия футбол федерацияси интизомий чора қўллаган тақдирда ҳам терма жамоага чақирилиши мумкинлигини айтган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?