23:44 / 18.11.2018
6 559

Мунажжимлар башорати: 19 ноябрь куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 19 ноябрь куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Асосий ишларни бажаришда жуда ҳушёр туринг. Ўзингиз иккинчи даражали деб ҳисоблаган ишларга қўл урмай қўя қолганингиз маъқул. Барибир улар сиз кутган натижани бермайди. Тадбиркорлар эрталабдаёқ бизнес ҳамкорлар билан қўнғироқлашиб, кун давомида қилинажак ишларни келишиб олишлари зарур бўлади. Оилада яқинларингиз билан муносабатларни яхшилаб боришга ҳаракат қилинг. Жанжал чиқишига йўл қўйманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

19 ноябр куни ўзингизга эҳтиёт бўлинг. Кўпроқ ўзингизни севишга ва ардоқлашга ҳаракат қилинг. Майли, ташқаридагилар бу ишингизни кўриб энсаларини қотиришсин. Эътибор қилманг. Олдин ўзини ардоқлашни билган одам бошқаларга ҳам шундай муносабат юрита бошлайди. Пул муаммоси бўлмайди. Лекин бу харажатларга зеб бериш керак дегани ҳам эмас. Тежамкорлик ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин. Кечқурун шахсий ҳаётингиздаги сокинлик ва аҳилликни кўриб маза қиласиз.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун билим доирангизни кенгайтириш пайида бўлишингиз тавсия қилинади. Семинарларда иштирок этинг. Жуда бўлмаса, тажрибали инсонлардан билмаганингизни сўраб ўрганинг. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда ёрқин танаффуслар юзага келиши мумкин. Бу мавқеингиз оша боришида асқотади. Ҳасадгўй ва рақобатчилардан ички дунёнгизни эҳтиёт қилинг. Шахсий ҳаётдаги муаммоларни ҳал этишда яқин дўстингиз маслаҳат бериши кутилади. Асабни асранг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

19 ноябрда атрофдагилар билан орангизда келишмовчиликлар юзага келиш эҳтимоли бор. Кўзингизга кўринган одам билан жанжаллаша бошлайсиз. Аммо билинг. Ҳар бир тилга олганингиз ҳақоратли сўз ўзингизга душман вазифасини ўташи ҳеч гап эмас. Ўзингизни қўлга олинг. Дўст қидиришда идеал сари талпинманг. Идеал арши аълода бўлади. Ерда идеал яратиш учун ўзингиз ҳаракат қилишингиз керак. Шунда ҳам тўлақонли идеални барибир топа олмайсиз. Саломатлигингизни кўз қорачиғидек эҳтиёт қилинг. Кўча таомларини иложи борича истеъмол қилманг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Эрта тонгда туринг-у, қалбингизга қулф осинг. Шундай қулф топингки, ҳеч ким оча олмасин. Сирларингиздан ҳеч ким воқиф бўла билмасин. Оилалилар ҳаётида гармония ва хотиржамлик ҳукм суриши кутилади. Гарчи молиявий масалада муаммо жиддий бўлса-да, жуфтингиз билан муносабатлар бу муаммоларни бартараф этишда тўсиқ бўла олмайди. Кечқурун сафарга отланишингиз мумкин. Сафар ҳам сизга молиявий тўкинлик ҳадя этади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

19 ноябр куни ишга кечикманг ва раҳбарият билан жанжаллашманг. Буларнинг иккиси ҳам зиёнингизга ишлайди. Агар ноҳақ бўлсангиз, яхшиликчасига тан олинг, вассалом. Ҳар қандай кўринишдаги келишмовчиликларнинг охири вой бўлади. Ишчанлик, меҳнатсеварликкина бугун сизга ҳам обрў, ҳам даромад ҳадя этиши мумкин. Айниқса, тижорат билан шуғулланадиганлар бу нарсага алоҳида эътибор билан ёндашишлари керак.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугунги кунингиз ажойиб тарзда бошланади ва бу ҳолат кечгача давом этади. Ҳатто, сизга орқаваротдан ҳасад қиладиганлар ҳам ишдаги тажрибангиз ва салоҳиятингизни кўргач, сиздан ўрнак олиш ҳаракатига тушади. Раҳбарлар ҳам сизни кузатишади. Шунинг учун йўлдан озманг. Атрофдагилар билан бўлар-бўлмасга баҳслашишингиз тавсия қилинмайди. Кечқурун оила қурмаганлар романтик учрашувга отланишлари мумкин.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

19 ноябрда ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам ҳушёрликда қилинган фикр сизга ёрдам бера олади. Ҳар бир масалани обдон ўйлаб ҳал этинг. Акс ҳолда ишда мавқе, уйда обрўдан умид қилмасангиз ҳам бўлади. Дўстлар билан муносабатларингизда чалкашликлар кўзга ташланиши мумкин. Бу кайфиятингизга салбий таъсир кўрсатиши тайин. Шунинг учун ёлғиз қолиб дам олишингиз зарур. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Кунингиз унумли кечади. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингиз бароридан келади. Агар анчадан бери бошқа касбни эгаллаш истагида бўлсангиз, бугун айни пайти. Фақат мўл даромад келтирадиган иш қидиринг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларда хатоликка йўл қўя кўрманг. Бу яранинг битиши қийин бўлади. Жуда дўппи тор келса, ён беринг-қўйинг. Саломатлигингизни асранг. Ҳали у сизга кўп керак бўлади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

19 ноябр куни атрофдагилар, ишхонадаги ҳамкасбларга нисбатан дипломатларча муносабатда бўлинг. Алданишдан, чув тушишдан чўчиманг. Бугун Оллоҳнинг ўзи ҳимоячингиз бўлади. Қанчалар тўғрисўз, ҳалоллик билан ҳаракатлар содир этсангиз, ҳимоя шунча кучли кечади. Тадбиркорлар ўз ҳамкорларининг бизнесдаги фикрларини олдиндан яхшилаб ўрганишлари керак.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун аёллар ўз хонадонини йиғиштириш билан машғул бўлишлари кутилади. Шу сизга чуқурроқ, эркинроқ нафас олиш имконини бериши мумкин. Рўзғордаги муаммоларни жуфтингиз билан бамаслаҳат бартараф этганингиз маъқул. Молиявий масалада ҳам фақат ўзингизга ишониб қолишингиз нотўғри бўлади. Яқин инсонлардан ёрдам сўранг. Бу ёрдам сизга сув ва ҳаводек зарур.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

19 ноябр куни жамоавий тарзда иш бажаришингиз талаб этилади. Агар ишга ижодий ёндаша билсангиз, бировларнинг кўмагига ҳам муҳтожлик сезмайсиз. Куннинг иккинчи ярмида ўзингиз учун дам олиш соатини эълон қилинг. Энг яқин инсонлар билан табиат қўйнига чиқсангиз ҳам биров қаршилик қилмайди. Бугун медитация, бассейнда чўмилиш саломатлик учун жуда фойдали кечади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 19 ноябрь куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?