
АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатасидаги демократ қонунчилар қуйи палатада бош кийимни тақиқловчи қоидани бекор қилмоқчи. Бу йили Вакиллар палатасига илк бор икки мусулмон аёл сайланди. Улардан бири, Миннесота штатидан сайланган Илҳан Умар рўмолли.
“Бошимни ёпиш - шахсий ишим ва АҚШ Конституциясининг Биринчи тузатиши бу ҳуқуқни ҳимоя қилади”, - дейди Умар.
1837-йилда қабул қилинган қоидага кўра, қонунчи бош кийимда палатага кириши мумкин эмас. Илҳан Умар олға сурган таклифда истисно тариқасида диний бош кийимга рухсат бериш сўралади. Таклифга демократларнинг Вакиллар палатасидаги лидери Ненси Пелоси ва конгрессмен Жим Макговерн ҳаммуаллифлик қилмоқда.
Вакиллар палатасига сайланган иккинчи мусулмон аёл Рашида Толиб Мичиган штатидан бўлиб, фаластинлик муҳожирлар оиласида туғилган.
Беҳзод МАМАДИЕВ
Манба: Azon.uz “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.