141. Онага яхшилик қилиш ҳақидаги ҳадислардан, онасига яхшилик қиладиган солиҳ кишилар сийратларидан доимо хабардор бўлинг. Бу сизнинг ҳимматингизни зиёдалаштиради.
142. Агар онасига оқ бўлганларни кўрсангиз, «Мени уни балолаган нарсадан омонда қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин», денг. Бу Аллоҳ таоло сизни ичи қораларнинг ёмонлигидан ҳимоя қилишга ёрдам беради.
143. Онангиз билан бир ерда бўлганда уларга орқангизни қилманг, узоқда ўтирманг, сиз хизматларида энг охирги киши бўлишга рози бўлманг. Уларнинг энг яқинларида ўтиришга ва хизматларига шошилишга ҳарис бўлинг.
144. Агар онангиз юришни хоҳласалар, оёқ кийимларини олдларига қўйинг, уларнинг қўлларидан ушланг ва бирга сайр қилинг. Буни ўзингизга одат қилиб олинг.
145. Онангиз ҳақларидаги хабарларни энг охирида эшитувчи, уларни энг охирида табрикловчи ёки мусибатларида охирги ҳамдардлик билдирувчи киши бўлманг. Бунда доим пешқадам бўлинг. Бу сизнинг уларга бўлган аҳамиятингизни кўрсатади.
146. Сизга онангиз бақирган ёки сиздан ғазабланган пайтда уларга дарҳол жавоб қайтарманг ва ғазабларига сабаб бўлган ишни очиқлашга уринманг. Сабр қилинг ва ғазабларига сабаб бўлган ишни тушунтириш учун қулай фурсат топинг. Агар хато қилган бўлсангиз, узр сўранг, бошларидан ўпинг ва кечиришларини сўранг.
147. Баъзи оналарнинг ғазаби тез бўлади. Сизнинг онангиз ҳам шундай бўлсалар, сабр қилинг ва бардошли бўлинг. Уларнинг ушбу ҳолатларига кўникинг ва улар учун Аллоҳ таолодан офият сўранг. Сабрингизнинг қиёматда ҳисоб-китобда яхшилик палласига қўйилишини Аллоҳдан сўранг.
148. Бир қоғозга онанинг сифатларини ёзинг, сўнгра уларнинг қалбларига етиб бориши ва уларга яхшилик қилиш учун мумкин бўлган барча йўлларни ёзинг.
149. Атрофингиздагилар ҳақида фикр юритинг. Оналарини йўқотганларга қаранг. Улар кўп яхшиликлардан бебаҳра қолганлар. Эшик олдингизда очиқ турган экан, нега камчиликка йўл қўйишингиз керак? Ажал етиб келишидан олдин амални яхши қилинг.
150. Онангиз касал бўлганларида сафарларингизни кечга суринг, мажбуриятларингизни бекор қилинг ва барча эътиборингизни онангизга қаратинг. Улар фарзандларини кўрганларида ўзларини яхши ҳис қиладилар.
Сулаймон Соқир
"Онага яхшилик қилишнинг 150 йўли" китоби
Абдуллоҳ РАҲИМБОЕВ таржимаси
"Онага яхшилик қилишнинг 150 йўли" китоби
Абдуллоҳ РАҲИМБОЕВ таржимаси
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”