
Менга дастхат беринг! Ҳа, адашмадингиз. Дастхатингиз керак! Нега дейсизми? Бу орқали Сиз ва сизнинг феъл-атворингиз ҳақида билиб олмоқчимиз. Психологларнинг олиб борган илмий тадқиқотлари нечоғли ҳақиқатга яқин билмадиг-у, аммо бу орқали ўзингизга, табиатингизга бир қур назар ташлаб олиш, айрим кичик камчиликларингизни тўғрилаш имкони ҳали ҳам борлигини эслатиб қўймоқчимиз.
Сиз қандай имзо чекасиз?
— Имзо ўлчамингиз катта-катта бўлса, фикрлаш доираси кенг, кичик бўлса, бир сўзли инсонсиз.
— Узун имзо – синчков, баъзан мижғов.
— Калта имзо – гапнинг мағзини тезда чақади, бир хилликни ёқтирмайди.
— Думалоқ – ювош, меҳрибон, оғир-вазмин.
— Бурчаксимон – бетоқат, жиззаки, инжиқ.
— Ҳарфлар орасидаги оралиқ катта бўлса сахий, пул сарфлашни яхши кўради.
— Ҳарфлар зич ва майда бўлса, тежамкорликни билдиради.
— Ҳар-хил элементларга бой имзо, масалан, айлана – бир қатор муаммолари бор, илмоқчалар – эҳтиёткор ва қатъиятли, расмлар – ҳар бир ишга ижодкорона ёндашади, мураккаб элементлар – катта лавозимларни кўзлайди.
— Имзодаги якуний элемент юқорига бўлса, ҳаётдан рози; пастга – тушкунликка мойил; тўғрига – феъл-атвори ўртачаликни билдиради.
— Имзодаги “дум”лар узун бўлса, демак бировнинг фикрини эшитишга тоқати йўқ, калта бўлса, юраги тор.
— Оддий имзо эгаси “муаммо йўқ” қабилида яшайди, бачкана имзо қўювчилар пашшадан фил ясайдиган бўлишади, оригинал имзога эгалар катта ижодий салоҳиятга эга бўлади.
— Имзо қанчалик тушунарли бўлса, эгаси ҳам шу қадар очиқ кўнгил бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар