Тасаввурга ошиқ бўлишдан ўзингни асра. Чунки у нақд қайғу, доимий аламдир. Шоирларнинг оҳ-воҳларидан, уларнинг ошиқликлари, ақлсизликларидан, ҳижрон азоблари-ю васл ва фироқ шикоятларидан узоқ бўлишлик мусулмон кишининг саодатидир. Бундай мажнунларнинг қалби бўш бўлур. «(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), ҳавойи нафсини ўзига "илоҳ" қилиб олган ва Аллоҳ уни билган ҳолида йўлдан оздириб, қулоқ ва кўнглини муҳрлаб, кўз олдига парда тортиб қўйган кимсани кўрганмисиз?». ("Жосия" сураси, 23-оят).
Ишқ сабаблари
1. Қалбнинг Аллоҳ субҳонаҳу ва таолога бўлган муҳаббатдан, зикрдан, шукр ва ибодатдан бўшлиги.
2. Кўзга эрк бермоқлик. Зеро, кўз қалбга ғам-андуҳларни тортувчи даракчидир. «Қарамоқ шайтон ўқларидан бир ўқдир».
3. Аллоҳга дуо-илтижо қилишда ва нафл ибодатларда сусткашлик қилмоқ. «Албатта намоз бузуқлик ва ёмонликдан тўсур». ("Анкабут" сураси, 45-оят).
Ишқнинг давоси эса ушбулардир
1. Ибодат остонасига бош урмоқ.
2. Кўзни тийиш, авратни сақламоқ. «(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёлларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар!». ("Нур" сураси, 30-оят).
3. Қалби унга боғланган кимсанинг диёридан бош олиб кетмоқ.
4. Яхши амаллар билан машғул бўлмоқ.
5. Шаръий никоҳ: «Унинг оятларидан (яна бири) – У Зот сизлар ҳамдам бўлишларингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда ошнолик ва меҳр-муҳаббат пайдо қилишидир. Албатта бунда тафаккур қиладиган қавм учун оят-ибратлар бордир». ("Рум" сураси, 21-оят).
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”