Замонавий дунёда ҳар биримиз доимий равишда вақт етишмаслиги режимида яшаяпмиз. Суткада 24 соат бор, бироқ вақтни етказиб бўлмайди. Иш шу даражада кўпки, уларни қайта бажаришга вақт йўқдек туюлади. Барига улгуришга ёрдам берадиган лайфхаклар билан бўлишамиз.
Вазифалар рўйхати
Уни ҳар куни тузинг. Рўйхатга айнан бугун бажарилиши лозим бўлган вазифалар киритилиши лозим. Амалга оширилган ишларни рўйхатдан ўчирамиз.
Барча нарсада тартиб бўлиши лозим
Барча буюмлар, идора ҳужжатлари бир жойда турса, вақтингизни анча тежайсиз. Ҳужжатларни папкаларга ажратинг. Ана ўшанда уларни излаш ва бунинг учун қимматли вақтни сарфлашга тўғри келмайди. Иш кунининг охирида иш столингизни тартибга келтиринг.
Фото: Pexels
Ностандарт фикрлар
Кўпинча иш — стандарт вазифаларни муайян кетма-кетликда бажаришдир. Табиийки, бир зайлдаги монотон иш жуда тез жонга тегади. Иш кунингизга бироз бўлса-да хилма-хиллик бериш учун берилган вазифаларни бошқа усуллар билан бажаришга ҳаракат қилинг.
Ишларни ортга сурманг
Кўпинча ишхонада ҳамкасблар билан чой ичамиз, ижтимоий тармоқларда ўтирамиз, кейин эса нима учун вақт етишмаслиги борасида ҳайратга тушамиз. Дастлаб барча белгиланган вазифаларини бажаришга ҳаракат қилинг, кейин эса ҳордиқ учун вақт ажратинг.
Фото: Pexels
Машғулотларни алмаштириш
Агар узоқ вақт давомида компьютер олдида ўтирган бўлсангиз, энди бироз турган ҳолатда ишланг. Фаолиятни ўзгартириш дам олиш учун ёрдам беради.
Режим
Бироз ғалати, бироқ режим янада унумли ишлашга ёрдам беради. Тонгда ва кечки пайт бир хил вақтда уйғонишга ва ухлашга ҳаракат қилинг. Организмингиз бунинг учун сизга раҳмат айтади. Иш унумдорлиги эса сезиларли даражада ортади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”