Вейцман институти (Исроил) ғаройиб тадқиқот ўтказди. Бир неча йил давомида олимлар 800 кишидан иборат кўнгиллилар гуруҳини кузатишди. Тажриба иштирокчилари икки гуруҳга ажратилди. Биринчи гуруҳдагилар фақат “соғлом” таомларни истеъмол қилишди. Иккинчилар эса соғлом ҳисобланмайдиган егуликларни ейишди: ярим тайёр маҳсулотлар, чипслар, газли ичимликлар, музлатилган маҳсулотлар ва ҳ.к (тадқиқотга жами 47 мингта маҳсулот киритилди).
Профессор Эран Элинав ва Эран Сегал тадқиқотни ўтказган ҳамкасблари билан биргаликда ғаройиб хулосага келишди. Аниқланишича, кузатилаётган кишиларнинг организмлари егуликка индивидуал реакция берган. Ҳар икки гуруҳда ҳам ижобий ва салбий ўзгаришлар кузатилган.
Хусусан, тадқиқотнинг турли иштирокчиларида ягона таомга қондаги қанд даражасининг ўзгариши бир-биридан батамом фарқ қилган. Айнан шунинг учун ҳам бир киши ортиқча вазн тўплаши, бошқа биров эса айнан шу парҳезда ихчам кўринишда қолишини кузатишимиз мумкин.
Ҳозирги вақтда парҳезшунослар гликемик индексга қараб йўналиш белгилашмоқда. Индекс у ёки бу овқат ҳамма учун қай даражада “соғлом” эканини белгилайди. Бироқ тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, бир хил егулик турли кишилар қонидаги қанд миқдорига турлича таъсир кўрсатади. Масалан, тадқиқотда иштирок этган, унга аввал вазн ташлаш мақсадида турли парҳезларни синаб кўрган бир аёлда томат истеъмолидан кейин қанд даражаси “сакрар экан”. Бошқаларда эса ширин пишириқларга қараганда бананлар кўпроқ ўзгаришларни келтириб чиқариши аниқланган.
Тадқиқот натижалари бўйича тайёрланган маърузада “соғлом” ва “носоғлом” маҳсулотлар ҳар бир одам учун ҳаётнинг муайян фурсатидан келиб чиқиб, индивидуал тарзда аниқланиши кераклиги айтилган. Айнан шунинг учун ҳам “барча учун соғлом овқатланиш” мавжуд эмас. Маҳсулотларни эса ичаклар микрофлорасининг турли озиқ-овқатларга реакциясидан келиб чиқиб танлаш лозим.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?