22:00 / 18.12.2018
5 140

«Ҳечдан кўра кеч бўлса ҳам англаб етди»

«Ҳечдан кўра кеч бўлса ҳам англаб етди»
“Қўйсанг-э-э, ҳаётида бир марта бўладиган тўй, хоҳлаганча яйраб олсин, ЗАГС қиладими, артист келадими, нима қиласан аралашиб“, деганди бир ака, бир неча йиллар олдин.

Мен, қаердан биласиз ҳаётида бир марта бўлишини дегандим, орадан 5 ой ўтиб, у тўйнинг видео кассетасини ҳам, у тўйдаги хотираларни ҳам ўчиришди, ким ўша тўй ҳақида гапирса, гапирма бўлди, кераги йўқ, дейишгача борди, у тўй учун қолган тўйларга нисбатан 5 баробарига кўп пул сарфланганди, келин Ғайрат Усмоновни яхши кўради экан деб, тўйига олиб келишганди, ўша даврда Мерседес 600 да, фақат бойлар ЗАГСга чиқар эди, буларнинг тўйига шу машинадан нақд 18 та чиққан эди, ҳамма тўйни уйида қилса, мен ресторанда қиламан деб, ресторанда қилган эди.

Аммо шунча харажат, шунча орзу ҳавас, бахтли бўлишига сабаб бўлмади, бахт пулда эмаслигини, ажрашгандан сўнг англаб етди, бахт ресторанда эмаслигини, хотини милисага бергандан сўнг англаб етди, бахт артистда эмаслигини, хотинини йигити борлигини билгандан сўнг англаб етди, ҳечдан кўра кеч бўлса ҳам англаб етди, аммо у хотин англамади.
Мустафо БАХТИЁР

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » «Ҳечдан кўра кеч бўлса ҳам англаб етди»