21:50 / 24.12.2018
5 142

Душманингиз йўқми, демак сиз омадсиз инсонсиз

Душманингиз йўқми, демак сиз омадсиз инсонсиз
Баъзи мусибатлар аслида неъмат эканини ўйлар эканман, Оллоҳнинг ноёб истеъдоди олдида бош эгаман. Яратган Ўз бандаларининг савоб иш қилишини улардан кўпроқ истайди. Ҳар қадамда улар учун савоб ишлаш йўлларини очиб беради.

Ҳозир буни сизга санаб бераман: душманингиз ҳасад қилса, сизга савоб ёзилади, душман ҳақорат қилса, сизга албатта савоб ёзилади, душман сизни бирортасига ёмонласа, бунда ҳам сизга савоб ёзилади, душман сизни ғийбат ё туҳмат қилса, барчасида сизга савоб ёзилаверади.

Қаранг, Оллоҳ сизни қанчалар авайлаяпти. Ҳаракат қилмасдан шунча савоб топяпсиз. Демак душмандан хафа бўлавермасдан уни қадрлаб ҳам туриш керак. Ён-атрофга эътиборсиз гердайиб юришимизнинг олдини оладиган омиллардан бири ўзганинг адоватидир. Адоват сабаб атрофга, оёқ остимизга қараймиз, балки бунга мажбур бўламиз.

Душман бизни кибр балосидан қутулишимизга сабаб бўляпти. Душман бизга бировнинг дилини оғритиш нақадар аянчли эканини кўрсатяпти. Душман сабаб ўзгаларга озор бериш гуноҳидан четланишимиз мумкин. Демак, душманингиз қанча кўплигига қараб ўзингизни омадли десангиз бўлади.
Заҳириддин Мансур

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Душманингиз йўқми, демак сиз омадсиз инсонсиз