date
views 6 734

Шампун, атир совун ва тиш пасталарининг кутилмаган зарари аниқланди

Шампун, атир совун ва тиш пасталарининг кутилмаган зарари аниқланди
Берклидаги Калифорния университети олимлари ўтказилган тадқиқотлар натижасида шампун, атир совун ҳамда тиш пасталари болалар ва ўсмирлар организми учун зарарли эканини аниқлашди.

Уларнинг хулосасига кўра, шампун, атир совун ва тиш пасталари таркибидаги кимёвий моддалар болалар, ўсмирларда руҳият билан боғлиқ хасталиклар, бундан ташқари, кўкрак ва жинсий аъзолар саратони каби касалликларни келтириб чиқараркан.

Буларнинг барчаси тадқиқотлар давомида 400 нафарга яқин 7-14 ёш атрофидаги қизлар, ўғил болаларда кузатувдан ўтказилди. Уларнинг аксарияти организмида худди шундай хасталиклар юз кўрсата бошлагани маълум бўлди.

Олимлар келгусида шампун, атир совун ва тиш пасталари ёши улуғлар организмига қандай таъсир ўтказиши хусусида изланишлар олиб боришади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Шампун, атир совун ва тиш пасталарининг кутилмаган зарари аниқланди