Эрамиздан аввалги икки минг йилликда тараққий этган Ассирия империяси саройидаги канизаклар ўзларининг ўзбошимчаликлари, юзсизлик ва шаллақилиги билан подшолар ғазабини келтирган. Тарихий маълумотларда ёзилишича, саройдаги канизаклар шу даражада ҳаддиларидан ошганки, оқибатда бир-бири билан худди эркаклар каби муштлашгани, бир-бирини қонга бўягани етмай, худолар номларини тилга олган ҳолда рақибаларини ҳақоратлашган. Охири бу бошбошдоқликлар Ассирия подшоси Нинурта-апил-Эгуренинг қулоғига етган. Шоҳ худоларга эътиқоди кучли, тақводор эди. Азбаройи ғазабга тўлганидан фармон эълон қилди. Бунга кўра, худолар номини тилга олиб бир-бирини ҳақоратлаган, умуман, ҳарамда муштлашув уюштирган канизаклар 30 дарра калтак жазосига маҳкум қилиниши лозим эди. Бундан ташқари, башарти ўша канизак Ашшура худосининг номи билан бошқа бировни ҳақоратласа, шоҳ қўриқчилари ўша ернинг ўзида канизакни сўйиб ташлаш ҳуқуқига эга бўлди.
Нинурта-апил-Экуренинг шогирди ва ундан кейин Ассирия тахтини эгаллаган шоҳ Ашшур-дан эса ўз хотинларига сарой қоидаларини бузган канизакларни 30 дарра калтак орқали жазолаш учун изн бериб қўйди. Фақат бир шарти бор эди. Мабодо хотинларидан кимдир хизматкор ёки канизакни калтаклаб ўлдириб қўйса, унинг ўзи подшоҳ тарафидан шафқатсиз жазога тортиларди.
Агар жазоланган хизматкор ёки канизак хатосини иккинчи марта такрорласа, хотинига янги хизматкор ёки канизак тайин этилган. Айбдор хизматкор эса изсиз ғойиб бўлган.
Ассириянинг яна бир подшоси Тукулти-апал-Эшарра кўп умрини юришлар, ўзга давлатларни босиб олишлар билан ўтказган. Саройда камдан-кам ҳолларда яшаб қолар, шунда ҳам нари борса бир-икки ойдан ортиқ яшамасди. Яна жангга отланарди. Бу «эркинлик»дан фойдаланган ҳарамдаги канизаклар ўзига етгунча ҳаддиларидан ошиб кетишди. Улар саройдаги эркак хизматкор, қул, ҳарбийлар билан ишқий саргузаштлар уюштиришдан ҳам тийила олмайдиган даражага етишди. Шунда шоҳ алоҳида фармон эълон қилди. Фармонга асосан сарой канизаги билан суҳбатлашган эркак ким бўлишидан қатъи назар суҳбатдош аёлдан етти қадам нарида туриши шарт эди. Саройдаги эркак хизматкор, аскар ва офицерлар 100 тагача дарра калтак жазоси билан жазоланган. Кўпчилиги бу калтаклардан кейин албатта ўлим топган.
«Евнух»лар, аниқроғи, бичилган эркак қуллар сарой канизакларининг суҳбатлари, жанжалларига пана-пастқамдан туриб қулоқ тутса-ю, қўлга тушса, юз дарра калтак жазосига ҳукм этилишдан ташқари, қулоқлари кесиб ташланган.
Эслатиб ўтамиз, Ассирия давлати эрамиздан аввалги икки минг йилликда гуллаб-яшнаган. Шоҳлар Яқин Шарқ давлатлари, жумладан, Ироқ, Сурия, Миср, қадимий Месопотамия, ва ҳоказоларни босиб олиб, ўз давлатини йирик империяга айлантирган.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”