Одам болаликдан хурсандчилигини тўплаб борса, зўриқишни яхши енгиши ҳақида билармидингиз? Масалан, болаликда шоколадни дарҳол еб қўймай, бўлакларга ажратиб бир ҳафта давомида истеъмол қилган бўлсангиз, айнан мана шундай одамлар тоифасидансиз.
Бирор кўникма одатга айланиши учун мияга 66 кун керак бўлади. Шундай экан, тўғри овқатланишга ўтишга қарор қилган бўлсангиз, бу кўникма мустаҳкамланиши учун икки ойдан ортиқ вақт талаб этилади.
Одамда бўлиши мумкин бўлган дўстларнинг максимал сони - 50.
Биз вазиятни эмас, ўзга инсонни айблашга одатланганмиз. Бироқ биз билан бирор воқеа содир бўлса, ўзимизни оқлаш учун мос келувчи баҳона излаймиз. Эслаб кўринг, дўстларингиздан бири учрашувга кеч қолса, уни хаёлингизда тартибсизга чиқарасиз. Бироқ бу ҳолатга ўзингиз тушсангиз, кўчадаги тирбандлик ёки секин юрган автобус айбдор бўлади. Мазкур хулқ-атвор “атрибуциянинг фундаментал хатоси” деб номланади. Ноҳақ эканимизни тушунсак-да, барибир ушбу усулни қўллайверамиз.
Бахтни кутиш ҳолатидаги одам ижобий ҳисларни кўпроқ бошдан кечиради. Олимлар ҳаётдаги улкан ҳодисани кутиш жуда ёрқин ва туйғулар билан кечишини аниқлашган. Орзу қилинган ҳодисалар ҳақиқатга айланганида анча хотиржамлик билан қабул қилинади.
Одамлар хатар ва озиқ-овқат ёнидан эътиборсиз ўтиб кетолмаслиги аниқланган. Ҳеч кузатганмисиз, йўл ҳодисаси содир бўлган жойда кузатувчилар сони доим кўп? Ёки дўкондаги энг кўп навбат кутиш қатори янги пишириқлар бўлимида бўлади. Демак, бу миямизнинг одамнинг энг асосий эҳтиёжи – овқат ва хавфсизликка нисбатан табиий реакцияси.
Энг охирида эса энг таниқли факт: миямиз ухлаётганимизда ҳам ишлайди.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди