Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъала ва барокатуҳ.
Мазаси бўлмай ҳамма жойи оғриб турса ҳам - Мен яхшиман болам, хавотир олмагин дейдиган онамни кўриб йиғладим.
Жума намозга кетаётиб ишлаётган сомсахоналарни кўриб йиғладим.
"Бисмиллаҳ" деб исм қўйиб олиб, кундузлари рўзадорларга зиён етказиб ишлаётган ошхонани кўриб йиғладим.
1-таровеҳ куни 7 саф одам ўқиган масжидда 16-таровеҳ куни 1 ярим саф Одамларни кўриб йиғладим.
Таровеҳ ўқилаётган пайтда "самовар"да ёнбошлаб, кекириб ётган мусулмонни кўриб йиғладим.
70-80 ёшли оталар тик туриб Хатм ўқиётганда 8 ракатдан кейин чиқиб кетаётган ёшларни кўриб йиғладим.
Қорилар орқасида намоз ўқиб 30 йил бекор ўтган умрим учун йиғладим.
Ҳар куни ишга кетаётиб ишлаб турган "шашликчи"га Аллоҳдан қўрқ дея олмаганим учун йиғладим.
Яҳудий нон еб турган ўғлини уриб Рамазон ойини ҳурмат килса-ю ўзини мусулмонман деб кўкрак керган, Рамазонда ошхонасини очиб қўйган ошхоначини кўриб йиғладим.
Укаси пул топиб турганда қори укам, ҳожи укам деб юриб, укани бошига озгина мусибат тушса тескари қараб олган акани кўриб йиғладим.
Ботил учун талашиб-тортишиб Ҳақ учун кириб айтинг ошхонани ёпсин деса ҳам ҳаракат қилмаган оқсоқолларни кўриб йиғладим.
Кўчада таомланиб юрган мусулмонни кўриб, Аллоҳ муборак қилган Рамазон ойини ҳайбатини кетказишга сабабчи бўлма дея олмаганимиз учун йиғладим.
Хуфтон намозига азон айтса ҳамки, масжидлар бўш-у чойхона тўлалигини кўриб йиғладим.
Қариялар тик туриб намоз ўқиса-ю ёшлар оёғи толиб кетиб, ўтириб ўқиса бўлаверадими деган саволини эшитиб йиғладим.
Такбири улога етишай демай телефон кавлаб ўтириб, имом рукуъга кетаётганда тезда намозга қўшилиб макр қилаётган укаларимни кўриб йиғладим.
8 ёшли набираси қийналиб бўлса ҳам Рўза тутса-ю 70 ёшли бобоси уни олдида кундузлари сигарет чекаётганини кўриб йиғладим.
Рўзани кунида уйига келиб мен иссиқда ишдан келдим, сенлар уйда ўтирибсан деб, онаси, аёли, қизига аччиқ қилган бефаросатни кўриб йиғладим.
Ишлари юришмай қолса, уйига келиб турмушдан қайтган қизидан аламини олган оталарни кўриб йиғладим.
Улфатларининг ифтор дастурхонига миллионлаб пул харжлаб, аҳли оиласига 2 та гуштли нон олиб кирмаган ака-укамни кўриб йиғладим.
Шунча пасткашликларни кўриб қўлимдан дуодан бошқа ҳеч нарса келмагани учун йиғладим.
Аллоҳим Ўзинг мени кечиргин деб йиғладим!
Ўшлик биродаримиз Содиқжон АБДУЛЛОҲ
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди