БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
УМУМИЙ ТАЪРИФ
2019 йил мартабангиз ошиб, кўплаб молиявий ютуқларга эришишингиз кутилади. Жамиятдаги ўрнингиз мустаҳкамланади.
Ёзда кўпчилик шахсий бизнесини муваффақиятли тарзда очишга муяссар бўлади. Агар яхшигина пул тиксангиз, йил охирига бориб уйингиз пулга тўлиши тайин. Оилали дўстларимиз шахсий ҳаётда ҳам муваффақиятли лаҳзаларга ошно бўлишади. Йил давомида оилавий байрамларни тез-тез ташкил этиб туришингиз сўралади.
Оила қуришга улгурмаганлар йил мобайнида бўлғуси жуфтини албатта учратади. Аксарият биродарларимиз тўй тараддудига тушишади.
Тўнғиз йилида хавфли вирусли ва шамоллаш билан боғлиқ хасталикларга чалинишдан сақланинг. Айниқса, аёллар бу соҳада жуда эҳтиёт бўлишлари зарур.
МУҲАББАТИ
Балиқ буржи вакиллари муҳаббат бобида жуда эҳтиёт бўлишлари лозим. Ташқарида қарама-қарши жинс вакил ё вакилалари билан ишқий саргузаштларга берилсангиз, бир марталик шундай хуфиёна учрашув сиз учун бир йилга татийди. Ишларингиздан унум кетади, уйингиздан, ўзингиздан файз кетади.
Қалбингизни ўз жуфтингизга қанча керак бўлса, очинг, унга муҳаббатлар изҳор қилинг, изҳорларга уйингиз тўлсин, майли. Бахтли бўласиз. Оила қурмаган бўлсангиз, йил ўрталарига бориб тўй тадоригини кўра бошлайсиз. 2019 йил охирига қадар албатта оила қурасиз. Фақат жуфт танлашда адашманг. Ҳушёр бўлинг.
ОИЛАСИ
2019 йил бўйи оилавий байрамлар, меҳмондорчиликлар уюштиринг. Олисда яшайдиган қондошларингизни меҳмонга чақиринг ёки ўзингиз оилангиз билан уларникига меҳмон бўлиб боринг. Меҳр кўзда эканига шунда амин бўласиз.
Кузга бориб оилали дўстларимиз хонадонида чақалоқ дунёга келиши эҳтимолга яқин. Бу ҳам Яратганнинг сизга ҳадя этган яна бир мукофоти. Оиласиз бўлсангиз, биринчи навбатда иллюзиядан қочинг. Тақдирдан нолиманг. Бахт топиш учун аввало ўзингиз ҳаракатлар содир этинг. Йил давомида уйингизни, оилангизни покиза тутинг. Шунда бараканинг ҳаммаси сизда бўлади, иншооллоҳ.
МОЛИЯВИЙ АҲВОЛИ
2019 йили шахсий бизнесингизни очишингиз учун қулай имкониятлар юзага келади. Улардан ўз вақтида, усталик билан фойдалана билсангиз, албатта бизнесменга айланасиз. Хайрия масаласига алоҳида эътибор қаратинг. Сиз зориққанга бирни берсангиз, худо сизга ўнни беради. Бу йиллар давомида синалган ҳақиқатдир.
Пул кўп бўлиши учун ҳар бир бажарилаётган ишга ижодий, соф дил билан ёндашишингиз зарур. Тижоратчи бўлсангиз, маҳсулотларингизни харидорларга мақташда уялиб ўтирманг. Айримлар 2019 йили юқори лавозимга тайинланиши мумкин. Моддий аҳволингиз шунинг орқасидан ҳам яхшиланиши эҳтимолдан холи эмас.
САЛОМАТЛИГИ
Тўнғиз йилида саломатлиги яхши бўлишини истаганлар йилнинг илк куниданоқ ҳаракатчанликка эътибор қаратишлари керак. Эрталаблари югуриш, жисмоний машқлар, профилактика саломатлик манбаи саналади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар йил бўйи муолажалар, профилактикани унутиб қўймасинлар. Велосипедда кўпроқ сайр қилинг. Табиат қўйнига чиқиб кетинг. Янги йилда иммунитетингиз тушмайди. Демак, грипп, шамоллаш каби хасталиклар сизга яқинлаша олмайди. Хасталикка чалинганлар билан иложи борича мулоқот қилманг. Айримларнинг гемоглабини тушиб кетиши мумкин. Буни олма каби витаминга бой мевалар, сабзавотлар кўтаради.
ТЎНҒИЗ ЙИЛИДА ТУҒИЛГАН МАШҲУРЛАР
Рус бастакори Модест Мусоргский, актёр Сергей Юрский, франциялик режиссёр Люк Бессон (Luc Besson), америкалик боксчи Шейн Мосли (Shane Mosley). “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди