ҚЎЙ: (1907, 1919, 1931, 1943, 1955, 1967, 1979, 1991, 2003, 2015)
УМУМИЙ ТАЪРИФ
2019 йил қўй мучалида таваллуд топган тадбиркорларга кўз кўриб қулоқ эшитмаган муваффақиятларни, даромадларни ваъда қилмоқда. Шахсий бизнесини очиш ҳаракатига тушганлар ҳам бу муваффақиятлардан мосуво қолмайди. Оддий ходим бўлиб ишлайдиганларга раҳбарларга ўзларининг янги қирраларини намойиш этиш тавсия қилинади.
Йил давомида моддий тўкинлик сизни тарк этмайди. Фақат пулларингизни керакли жойгагина сарфланг.
Оиласизларнинг шахсий ҳаётида танаффуслар кўзга ташланмайди. Аниқроғи, аксарият оиласизлар қарама-қарши жинс вакили ёки вакилалари билан жиддий муносабатга киришмайди. Оилалилар эса янги йилни гармония ва романтика қуршовида ўтказишади.
САЛОМАТЛИГИ
Тўнғиз йилида саломатлигингиз панд бермайди. Фақат организмингиз ҳақида қайғура билсангиз, уни жисмоний зўриқишларга маҳкум этаверишдан тийилсангиз, овқатланиш меъёр ва режимига қатъий амал қилсангизгина мақсадга етасиз. Асаб тизимини асраш орқали юрагингизни ҳам жиддий хасталикка йўлиқишдан сақлаб қолишингиз мумкин.
Депрессия ҳолатлари хавф сола бошласа, ширинликлар ва яна бошқа организм учун зиён етказадиган маҳсулотлар истеъмолига зўр берманг. Бу семиришга олиб келади. Семизлик эса қандли диабет чақиради. Ёмон кайфиятдан қутулишнинг бирдан-бир йўли тоза ҳавода узоқ вақт сайр қилиб юриш эканини унутманг.
АЁЛЛАР
2019 йил қўй мучалида туғилган аёлларга эзгуликнинг барча йўлларини очиб бермоқчи. Шунинг учун ҳаётингизни ўзгартириш керак бўлса, дарҳол ўзгартириш пайида бўлинг.
Оилали аёллар хонадонида йил бўйи гармония ҳукм суради. Жуфтингиз билан аҳилликни мустаҳкамлаш учун сиздан унинг қалбини тушуниш, садоқат ва меҳр талаб қилинади. Ёлғиз аёлларни, қизларни йил ўрталарига бориб романтик танишувлар, учрашувлар кутиб қолади.
Молия масаласида ютуқлар ҳам, йўқотишлар ҳам ҳаддидан ошмайди. Уларнинг ўртасида умр кечирасиз.
ЭРКАКЛАР
Тўнғиз йили биринчи навбатда эркакларимизга иш билан боғлиқ имкониятлар эшикларини очиб беради. Бу имкониятлардан тўғри фойдаланган ҳолда мартабаси ошиши йўлида ҳаракат бошлашлари лозим. Агар шу кунга қадар ишхонангиздаги раҳбарлар сизнинг истеъдодингизни тўғри баҳолай олмаган бўлса, 2019 йил биринчи чорагида бу хатоликларга барҳам берилади. Тадбиркорлар баҳоргача етмай, фавқулодда рақобатчи компаниялар тарафидан фойдали таклифларни қабул қилиб олади.
Моддий аҳволингиз яхши бўлади. Фақат банклардан кредит олишингиз тавсия этилмайди. Оила қурмаганлар йил мобайнида янги танишувларни бошдан кечиришлари кутилмоқда. Оилалилар жиззакиликни бас қилсалар, тўлиқ гармония қуршовида ҳаёт кечиришади.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди