07:53 / 07.01.2019
17 723

"Товуқ" мучалида туғилганлар учун 2019 йил қандай кечади?

"Товуқ" мучалида туғилганлар учун 2019 йил қандай кечади?
Товук: (1909, 1921, 1933, 1945, 1957, 1969, 1987, 1993, 2005, 2017 йй)
УМУМИЙ ТАЪРИФ
Агар товуқ мучалида таваллуд топганлар 2019 йили эмоцияни жиловда тута билишса, омад ҳам, муваффақиятлар ҳам уларники бўлади. Агрессивлик муҳаббатда ҳам, ишда ҳам юзингизни ерга қаратишдан бошқасига ярамайди. Айримлар муҳаббатда ташаббускор бўлганлари ҳам маъқул.

Тўнғиз йилида алданишлардан, таваккалчиликка йўналтирилган ишларга аралашиб қолишдан сақланинг. Булар сизни нафақат инқирозга юз тутдиради, балки асаб тизимингизни ҳам бой берасиз.

Йил ўрталарига бориб ошқозон-ичак тизимингизда жиддий муаммолар юзага келиши мумкин. Саломатликни умумий ҳолатда мустаҳкам сақлаш учун тез-тез ҳаво алмаштириб туришингиз керак бўлади.

САЛОМАТЛИГИ
Юқорида таъкидланганидек, 2019 йили ошқозон-ичак тизимингиз панд бера бошлаши кутилади. Демак, кўчада гамбургерлар, умуман олганда, фастфудлар ейишдан тийилишингиз зарур. Бу таом нафақат ошқозонга салбий таъсир кўрсатади, балки ортиқча вазн, жигарда ёғ тўпланишига ҳам сабабчи бўлади. Бунинг ўрнига кўпроқ сабзавотлар, мевалар истеъмол қилинг. Гўштнинг ёғсиз турларини сотиб олинг.

Жисмонан фаоллик ҳам сиз учун жуда фойдали кечади. Бир жойда кўп ўтириб қолишга энг мустаҳкам саломатлик ҳам дош бера олмайди.

АЁЛЛАР
Товуқ мучалида туғилган аёлларимизга 2019 йил янги ва ёқимли эмоцияларни ҳадя этиши кутилмоқда. Янги учрашувлар, фавқулодда таклифлар ҳаётингизни яхши томонга ўзгартириб юборади. Ёрқин ҳодисалар йўлингизда кўпчиликни ташкил этиши учун атрофдагилар билан муносабатларда қувноқ бўлишингиз талаб этилади.

Оилали аёлларни янги йилда хотиржамлик қуршаб туради. Рўзғордаги майда-чуйда келишмовчиликларни айтмаса, йилингиз гармонияга тўлиқ ҳолатда кечади. Оила қуришга улгурмаганлар эса яхши инсонлар эътиборини тортиш ҳаракатида бўлишлари лозим.

ЭРКАКЛАР
Товуқ мучалида туғилган эркаклар курашдан чўчишмайди. Шунинг учун улар янги йилда ҳам кўзланган мақсадларга сира қийналмасдан ета олишади. Ҳаётнинг ҳар жабҳасида омад сиз томонда бўлади.

Ишхонангизда ҳам раҳбарлар назаридасиз. Демак, 2019 йили мартабангизни юқорилатиш ҳақида ўйлаб кўрсангиз зиён қилмайди. Бу йил шахсий бизнесингизни очиш учун ҳам қулай кечади.

Шахсий ҳаётингиз жўшқинликда ўтиши кутилмоқда. Ёлғон-ёшиқ хабарларга ишониб қўйманг. Бу оилангизда нотинчлик юзага келишига сабабчи бўлади. Агар ўз дунёсидан чиқиб дунёга реал назар ташлай олишса, оиласизларнинг бахти кулиши тайин.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » "Товуқ" мучалида туғилганлар учун 2019 йил қандай кечади?