Қиз бола борки, турли хил зираг-у билагузуклар, тиллазанжир ҳамда узуклар тақиб олиб, гулдай очилиб юришни ёқтиради. Тўғрида, ярашиқли тақинчоқ ҳамиша қиз боланинг кўркига кўрк, нафосатига нафосат қўшиб туради. Аммо мана шу нафосатга раҳна солаётган бир ёв бор…
Бу- ноанъанавий, жимжимадор тақинчоқлардир. Ҳозирда бундай тақинчоқларнинг турлари кундан-кунга ортиб бормоқда. Қизиғи шундаки бундай тақинчоқларнинг ҳаммаси ҳам тилла эмас. Уларнинг кўпчилиги икки-уч кунда ўз рангини йўқотадиган, сифатсиз металлардан тайёрланади. Тўғри, олтин тақинчоқ инсон организми фаолиятини яхшилайди, буни тиббиёт тасдиқлаган.
Лекин юқорида айтганимиздек каучук ва металлдан тайёрланганлари-чи? Унинг фойдаси борми? Менимча йўқ. Негаки бундай тақинчоқлар нафақат моддий зарар, балки маънан ҳам зиёндир. Бунинг билан мен бундай тақинчоқларни қораламоқчи эмасман. Чунки уларнинг орасида ихчам ва бежиримлари ҳам бор. Ҳамманинг ҳам тилла тақишга қурби етмайди. Бундай ҳолларда қизлар ота-онанинг бўйнига “дугонам ундай зирак тақибди”, “фалончи бундай узук тақибди” деб осилиб олиши, бу- маънавий қашшоқлик белгиси. Бундай фарзанд на ота-онани рози қила олади, на ватанга манфаат келтира олади. Шуни биламанки, оқила қиз асло бундай йўл тутмайди.
Аммо афсуски орамизда мана шундай зеб-у зийнатга ўч қизлар ҳам учраб турибди. Зуҳролар, Кумушбибилар фақат эртакда қолиб кетяпти. Йўлларда, жамоат жойларида кетаётсанг ортиқча ясан-тусанга берилган қизларга кўзинг тушади: айримларида бир қарич келгулик зираклар, яна бирида айланаси билагузукдан ҳам каттароқ хиллари… Ачиниб кетасан киши. Буларнинг, икки-уч қатор қилиб тешилган қулоғига куясанми, ёки бурнига тақиб олган қошчасигами? Бу кўриниш орқали кимга ёқмоқчимиз ўзи?
Ўйлайманки, бу ҳолатдаги қизни кўрган ҳар қандай “Оқ отли шаҳзода” орқасига қарамай қочади. Ҳақиқатан, тор шимда ёки мини юбкада ёхуд ҳали айтганимиздай ортиқча зеб-зийнатга бурканиб юрган қиздан нима кутиш мумкин? Муқаддас динимизда ҳам бундай ҳолатлар қаттиқ қораланади. Баъзан мана шундай “модачи” опа-сингилларимизга қарата: Сиз юқоридаги каби сохта гўзалликларсиз ҳам табиий гўзалсиз, жамолингиз ой билан талашади. Аммо одобингиз, ички дунёингиз ҳам шунга яраша бўлмоғи керак. Ахир биз ўзбек қизларимиз, дегим келади. Шундай экан, бизга ҳавасланиб боққан нигоҳлар бизни боримизча севсин…
Азиза МАДРАҲИМОВА
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”