ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Куннинг биринчи ярмида ишхонадаги раҳбарингиз қўнғироқ қилиб, режаларингизни ўзгартириб юбориши мумкин. Билиб қўйинг, суҳбат ўта жиддий кечади. Сафарга чиқиш, табиат қўйнида дам олиб қайтиш, спортнинг фаоллик талаб қиладиган турлари билан шуғулланиш бугун хайрли кечади. Кечқурун олис ўтмишингиз ёдингизга тушиб, кайфиятингиз бироз тушиши кутилади. Бардам бўлинг. Тоза ҳаво сайрини канда қилманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
13 январда айримлар тушга қадар югуриб-елиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотларига қатнаши, адолат излаши мумкин. Аммо бу югуришлар нафақат куч, балки пул ҳам талаб қилади. Интернет орқали интеллектуал масалаларни ечиб, омадга эришасиз. Бу, шубҳасиз, ақлий меҳнат кишиларига тегишли десак, тўғрироқ бўлади. Куннинг иккинчи ярмида олисда яшайдиган дўстлардан бири хонадонингизга ташриф буюриш эҳтимоли бор. Соғлиқни эҳтиёт қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Атрофдагилар қаршисида ўзингизни қандай тутишга алоҳида эътибор қаратмасангиз бўлмайди. Эмоцияни жиловлай олмаслигингиз орада жанжаллар келиб чиқишига сабабчи бўлиши мумкин. Рўзғордаги муаммоларга файласуфларча ёндашишга ҳаракат қилинг. Иложи борича муаммони жойида бартараф этишга интилинг. Пул масаласида хавотирланмасангиз ҳам бўлади. Бугун ишингиз беш бўлади. Кечқурун овқатланиш меъёрларига амал қилинг. Режимни бузманг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
13 январ куни дафъатан ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган истеъдодингиз юз кўрсатади. Ҳазил-мутойибадан унумли фойдалана бошлайсиз. Албатта, сизга ҳавас қиладиганлардан ташқари, ҳасадчилар ҳам топила қолади. Бироқ ҳавас қиладиганлар, тан берадиганлар кўпчиликни ташкил этади, ишонинг. Баъзилар қўшимча даромад келтирадиган иш ҳам таклиф қилишлари мумкин. Муҳаббатда ҳам айни шу ҳазил-мутойиба сизга жуда керак бўлади. Бу жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларни мустаҳкамлашда асқотади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Кун аввалида кўпдан бери кўришмаган дўстларингиз билан учрашиб суҳбатлар қуришингиз кутилмоқда. Кайфиятингиз кўтарилади. Дам оласиз. Шахсий ҳаётда айрим дўстларимиз жиддий ўзгаришлар ясаш масаласида ҳаракатлар содир этишади. Бу яхшиликка. Кечқурун энг яқин инсонингизни ёнингизга олиб кафега боринг. Кўнгил ёзинг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар профилактикага алоҳида эътибор қаратишлари зарур. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг. Узоқ вақт пиёда юрсангиз ҳам зиён қилмайди.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
13 январда паризод буржи остида туғилганларнинг табиатида жиддий ўзгаришлар содир бўлади. Сиз ўта қизиққон одамга айланиб қоласиз. Бу кўпчилик танишларни, дўстларни сиздан бездириши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида ёши улуғ ҳамкасблардан бири сизга қимматли маслаҳатлар бериши кутилмоқда. Амал қилсангиз, кам бўлмайсиз. Моддий аҳволингиздан хавотир олманг. Аҳволингиз аъло даражада кечади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун куннинг биринчи ярмида қисқа ва олис масофага хизмат сафари билан жўнаб кетишингиз мумкин. Сафарлар албатта сизга молиявий ютуқларни ҳадя этади. Агар ҳар бир масалага ақл билан ёндашсангиз, тараққиётнинг юқори чўққиларини эгаллашингиз тайин. Баъзилар шахсий бизнесни ривожлантириш бўйича танишлар билан қўнғироқлашиши кутилади. Кечқурун уйингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриш эҳтимоли бор.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
13 январ куни бошқаларга ожиз тарафларингизни кўрсатмасликка ҳаракат қилинг. Кўнглингиз куйиб кетаётган бўлса-да, ўзингизни хотиржам тутишга ҳаракат қилинг. Бу ожизлигингиздан баъзилар ўз манфаати йўлида фойдаланиши мумкин. Қариндошлар қаршисида ўзингизни дипломатларча тутишингиз тавсия этилади. Уларни арзимас гап билан ранжитиб қўйишингиз ҳеч гап эмас. Мабодо вазият чигаллаша бошласа, сукут сақланг. Сукут муаммони ижобий ҳал этишда катта ёрдам беради.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Кунни руҳан тетикликда ва очиқ қалб билан кечиринг. Яқин инсонларга ҳар жиҳатдан ёрдам беринг. Улардан диққат-эътиборингизни аяманг. Организмни зарарли моддалардан тозалаш ва иммунитетни кўтаришга йўналтирилган машғулотлар фойдали кечади. Ҳамкасблардан кимдир қўнғироқ қилса, сизни танқид остига олса, аччиқланманг. Кечқурун спортзалга боринг. Спорт билан шуғулланинг. Сузишга эътибор қаратинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
13 январ куни ҳаво совуқ бўлса-да, кўп вақтингизни тоза ҳавода ўтказишга ҳаракат қилинг. Ўзингизга ёқадиган, кайфиятингизни кўтарадиган жойларга боринг. Болалигингизни ёдга олинг. Бу руҳан тетиклашишингизда ёрдам беради. Овқатланишда қатъий режимга асосланинг. Парҳез тутишда эҳтиёт бўлинг. Бугун тунда ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши мумкин. Саломат бўлинг! Ўзингизни эҳтиёт қилинг!
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Кунингиз хайрли, ёқимли кечади. Анчадан бери миянгизда айланиб юрган режаларингиз айнан бугун ҳақиқатга айланади. Майли, режаларингиз айримларга ёқиб тушмаслиги мумкин. Аммо эътибор берманг. Ҳаётга реал кўз билан боқинг. Тадбиркор бўлсангиз, бугун хориж фирмаларидан бири ҳамкорлик таклиф қилиши мумкин. Оиласизлар куннинг иккинчи ярмида ё меҳмондорчиликка, ё олис сафарга отланишлари кутилади. Шу баҳонада бўлғуси жуфтингизни учратиб танишасиз.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
13 январда кайфиятингиз тушкун ҳолатда бўлиши мумкин. Бунинг устига эмоциянгизни ўзингизга бўйсундира олмай ҳалак бўласиз. Айниқса, ёнингизда сизга ёқмайдиган одам бўлса, бу ҳолат кучайса кучаядики, пасаймайди. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш учун бадавлат танишлар ёрдами керак бўлади. Тортинманг. Ишончли одам бўлса, сира уялмасдан ёрдам сўрайверинг. Баъзилар бугун бош оғриғидан безовта бўлишлари мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди