13:20 / 14.01.2019
3 343

Ер куррасини устингизга юклаб ​олманг!

Ер куррасини устингизга юклаб ​олманг!
Бир тоифа одамлар бор, ҳаёт ҳодисаларидан асабийлашгани асабийлашган. Бекордан-бекор ошқозон яраси, қон босими ва қанд касалликларини орттириб олади. Майда-чуйда воқеаларга ҳам куйиб ёнаверади: нарх кўтарилиб кетишидан ғазабланади, ёмғир кечикишдан аччиқланиб, чет эл пули қиймати тушиб ё ошиб кетганига бақир-чақир қилади. Бундайлар ҳаёти доим безовталик ва ҳадиксирашда кечади. “Улар ҳар бир қичқириқ (овоз)ни устларига (тушаётган бало ва офат деб) гумон қиладилар“ (Мунофиқун сураси 4-оят).

Сизга насиҳатимиз - ер куррасини устингизга юклаб қўйманг, ёмон ҳодисаларни улоқтиринг, ўзингизга олманг.

Баъзиларнинг юраклари булут кабидир, ҳар хил шов-шув ва миш-мишларни ўзига сингдириб олади-да, кейин арзимас нарсаларга сиқилаверади, ҳар бир нарсадан безовталанаверади. Бундай қалб одамни парчалаб, унинг борлиғини еб адо қилади.

Ибрат ва насиҳатлар ҳаққа эришганларнинг имонларини кучайтиради. Имони кучсизларнинг эса ваҳима-васвасаси кўп. Турли миш-мишларга юраги шижоатлиларгина қарши тура олади. Албатта, жасур ва қўрқмас кишилар кенг феъл, босиқ, мустаҳкам ишончли, бағрикенг бўлади. Қўрқоқ эса беҳуда хавфсираш, ваҳима, алғов-далғов тушлар қиличи билан ҳар куни ўзини бир неча марта ўлдиради.

Агар сиз хотиржам ҳаётни хоҳласангиз, ишларга шижоат ва бардош билан юзланинг. Ўзига ишонмайдиганлар сизни ҳиссиётларга солмасин. Улар макр-ҳийла қилган ишларга сиқилиб юрманг. Ҳодисаларга нисбатан қаттиқ, муаммоларга нисбатан шиддатли ва бўронларга нисбатан кучли бўлинг. Заиф қалбли кишиларга Аллоҳнинг раҳми келсин. Кунлар уларни неча бор ларзага солиб, безовта қилади. “Уларни одамлардан ва мушриклардан ҳам ҳаётга (яшашга) ҳирс қўйганроқ ҳолда топасиз“ (Бақара сураси, 96-оят).

Аммо ана шундай заифликни рад этувчилар Аллоҳдан бўладиган ёрдам ва Унинг ваъдаларига қатъий ишонч узрадирлар. “Уларга хотиржамлик туширди...“ (Фатҳ сураси, 18-оят).
“Ўкинма“ китобидан

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ер куррасини устингизга юклаб ​олманг!