01:00 / 15.01.2019
5 500

Неъматлар сизда боқий қолиши учун Аллоҳга шукр қилинг

Неъматлар сизда боқий қолиши учун Аллоҳга шукр қилинг
Бир киши иш столига ўтириб, қўлига қалам олди ва ўтган йилги хотираларини қоғозга тушира бошлади: “Ўтган йили ўтпуфагим амалиёт қилиб олиб ташланди. Бир неча ойни ётиб ўтказдим. Олтмиш ёшга етдим. Ўттиз йил давомида ишлаган нашриёт уйидаги вазифамни тарк этдим. Отам вафот этди. Ўғлим автоҳалокатга учрагани, бир неча ой ўқишга боролмагани боис бакалаврлик даражасидан маҳрум бўлди. Ўтган йил жуда ҳам ёмон йил бўлди”.

Аёли кириб келди. Эрининг кайфиятсиз ўтирганини кўриб, унга яқинлашди. Елкаси узра ёзган хатини ўқиди. Ҳеч нарса демай оҳиста хонани тарк этди. Бир неча дақиқадан сўнг, қўлига қоғоз ушлаб кириб келди. Индамасдан эри ёзган хатнинг олдига қўйди.

Эри унга қараб ўқий бошлади: “Ўтган йили узоқ йиллар азоб тортиб келаётган ўтпуфагингиз оғриқларидан халос бўлдингиз. Олтмиш ёшни қаршилаган бўлсангиз ҳам, Аллоҳнинг изни ила соғ-саломатсиз. Ишингизни тарк этганингиз, уйда ўтириб ажойиб асарлар ёзишингизга имкон яратиб берди. Отангиз тўқсон беш йил яшадилар. Ҳеч кимга суяниб, мўҳтож бўлмадилар. Қийналмасдан, оҳиста, тез ва осон жон бердилар. Ўғлингиз автоҳалокатда ўлимдан омон қолди. Ногирон бўлиб қолмасдан, машаққатсиз тузалди. Аллоҳ бизга ўтган йилни нақадар хайрли қилди. Ҳаммаси яхшилик билан якун топди”, деб ёзилганди.

Уларнинг иккаласи ҳам бир хил ҳодисани бошдан кечиришди. Лекин ҳар хил мулоҳаза қилишди.

Хулоса
Биз доим камчиликларни кўрамиз. Шу сабаб Аллоҳнинг берган неъматлари учун шукр қилмаймиз. Биздан олиб қўйилган нарсаларни ўйлаб, бутун эътиборимизни шунга қаратамиз. Бизда ҳали ҳам бор бўлган неъматларни унутамиз, эсимизга ҳам келмайди.

Аллоҳ таоло: “Ким бу дунёнинг савобини хоҳласа, унга ўшандан берамиз. Ким охиратнинг савобини хоҳласа, унга ўшандан берамиз. Ва шукр қилувчиларни мукофотлаймиз“ (“Оли Имрон” сураси, 146-оят) яна бир оятда “Албатта, Аллоҳ одамларга фазл қилувчидир. Лекин кўп одамлар шукр қилмаслар”, (“Бақара” сураси 243-оят) дейди.

Эй Роббимиз, бизни Ўзингга кўп шукр ва зикр қилувчилардан қилгин!
Неъматлар сизда боқий қолиши учун Аллоҳга шукр қилинг.
Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Неъматлар сизда боқий қолиши учун Аллоҳга шукр қилинг