16:38 / 17.01.2019
4 273

Олимлар мия фаолиятини яхшилаш йўлини топдилар

Олимлар мия фаолиятини яхшилаш йўлини топдилар
Америкалик олимлар мия фаолиятини яхшилаш йўлини топишди. Бу ҳақда EurekAlert! порталида хабар берилган.
Ўтказилган тадқиқот натижасида уларнинг хулосасига кўра, бунга жисмоний фаоллик туртки беради.

Таъкидланишича, тажрибада 454 киши иштирок этган. Улар 20 йил двомида турли жисмоний фаоллик ҳамда мия фаолияти бўйича тестлардан ўтказилди. Аниқлик киритилишича, улар ўз ўлимидан сўнг ҳам мия ишини ўрганишга рухсат берган.

«Бизнинг тадқиқот гуруҳимиз тажриба иштирокчиларининг жисмоний фаоллиги даражасини, ўртача, ўлимдан икки йил олдин ўлчади. Кейин, ўлимдан сўнг, улар мия тўқималари текширилди ва юқори жисмоний фаоллик мияга ҳимоя сифатида таъсир кўрсатиши мумкинлиги аниқланди», - деди олимлардан бири.

Қайд этилишича, улар орасидаги оз ҳаракат қилганлар кўп ҳолатларда ақли заифликдан азият чеккан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Олимлар мия фаолиятини яхшилаш йўлини топдилар