Мунажжимлар башорати: 24 январь куни Сизга юлдузлар нималарни ваъда қилмоқда?

  • 23 январь 2019, 23:00
  • 4 163
  • Ҳаёт тарзи
  • Мунажжимлар башорати: 24 январь куни Сизга юлдузлар нималарни ваъда қилмоқда?
    ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
    Кайфиятингиз ҳақиқий орзумандалар кайфиятига ўхшаш тус олади. Аммо шу ҳам сергак турмасангиз, режаларингизни барбод қилиши ҳеч гап эмас. Кун давомида истакларингиз амалга ошиши учун кўплаб имкониятлар кўндаланг бўлади. Фақат уларни вақтида илғаб, унумли фойдалана олсангиз бас. Бундай имкониятлар моддий аҳволингизни яхшилашда ҳам албатта юз кўрсатади. Кечқурун олисда яшайдиган дўстлардан бири хонадонингизга меҳмон бўлиб келиши кутилади.
    БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
    24 январда характерингизга оид худбинлик илкис сув юзига чиққан кўпик каби ташқарига отилиб чиқиши мумкин. Бунинг натижасида билиб-билмай кимнидир ранжитиб қўйишингиз эҳтимоли бор. Муҳаббатда омад сизники. Аммо романтик кайфиятга туша билишингиз керак. Кечки пайт қайсидир танишингиз сизга кўп маошли ажойиб бир ишни таклиф қилиши мумкин. Ҳозирги ишдан бўшамай туриб янгисини яхшилаб ўрганинг, таҳлил қилинг. Чув тушиб қолсангиз, ҳеч ким сизга ёрдам бера олмайди.
    ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
    Бугун эрталабдан ҳаётга, атрофдагиларга, умуман, ёруғ дунёга реал кўз билан боқишингиз тавсия қилинади. Агар қайсидир масалада муваффақиятсизликка, омадсизликка учрасангиз, қаршингизда турган имкониятлардан унумли фойдалана олмасангиз, бировларни айбламанг. Муаммони ўзингиздан қидиринг. Молиявий муаммоларингиз элликка эллик бартараф этилади. Буни ҳам кўп ва хўб тер тўкиш эвазига қўлга киритасиз. Кечқурун сутли маҳсулотлар билан чекланинг.
    ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
    24 январ куни кунингиз енгил кечмайди. Лекин ёрқин ҳодисаларга бой бўлади. Қарзларингиз, пул етишмаслигини ҳам маълум муддатга унутасиз. Қалбингизда гўё баҳор юз очади. Тўғри-да, ҳар қадамда муаммо ва яна муаммолар ҳақида бош қотираверишингиз нотўғри. Дунё қайғурсангиз ҳам, қайғурмасангиз ҳам барибир сиз-у бизга вафо қилмайди. Куннинг иккинчи ярмида дўстларингиздан бири билан учрашиб суҳбатлашишингиз кутилади. Анчадан бери кўришмагансиз. Кафеда ўтириб биргаликда таомхўрлик қилсангиз ҳам зиён қилмайди.
    АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
    Бугун пулнинг эмас, маънавиятнинг кетидан қувинг. Қайсарлик, худбинлик каби камчиликларни бир зарб билан четга суринг-у, атрофдагиларга меҳр-оқибат кўрсатиш ҳаракатида бўлинг. Ҳамиша илиқ муносабатда бўлиб келган ҳамкасбингиз билан куннинг иккинчи ярмида жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Бироқ бу жанжал раҳбариятгача етиб боришига йўл қўйманг. Кечқурун айримлар ўзга шаҳарга сафар қилишлари кутилади. Сафар сизга бир олам илиқ таассуротларни ҳадя этади.
    ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
    24 январда ҳар кунгидек чуқур фикрлаган ҳолда иш бошлашингиз талаб этилади. Иш давомида руҳий янгиланиш билан боғлиқ амалларни адо этинг. Режим бўйича овқатланинг. Белни мустаҳкамловчи жисмоний машқларни бажаринг. Телефон орқали камроқ гаплашинг. Кечқурун сизни катта миқдордаги харажатлар кутиб қолади. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, муолажалар муддатини чўзманг ва дориларни ўз вақтида ичинг.
    ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
    Эрталабоқ олдин ўзингизга разм солинг. Феъл-атворингизни таҳлил қилиб чиқинг. Агар зарарли одатларингиз бўлса, улардан дарҳол воз кечинг ва соғлом турмуш тарзини бошланг. Ўзингиз учун дам олиш куни эълон қилган бўлсангиз, табиат қўйнига чиқиб ҳаво алмаштириш хайрли кечади. Муҳаббат бобида муҳим қарорлар чиқаришингиз тавсия қилинмайди. Оиласиз бўлсангиз, бўлғуси жуфтингизни чуқурроқ ўрганиб чиқишга ҳаракат қилинг.
    ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
    24 январ куни идеаллик сари интилаверишингиз мумкин. Бунинг уяти йўқ. Обрўйингиз поймол этилмайди. Молиявий муаммоларни бартараф этишда ростакамига муваффақият қозонасиз. Бу воқеа бадавлат танишларингиздан бирининг шарофати билан содир бўлади. Оилалиларга бир маслаҳат. Жуфтингизнинг ота-онаси ва қондошлари билан муносабатларни мустаҳкамланг. Ана ўшанда бахтингиз янада тўкис бўлади.
    ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
    Кунингиз аъло даражада бошланади. Сиз тотли туйғулар, эҳтирос ва эмоциянинг энг юксак чўққиларига кўтариласиз. Қалбингиздаги ҳисларни яқин инсонлардан сир тутманг. Молиявий масалада ҳам муваффақиятлар сизни четлаб ўтмайди. Тадбиркорлар фойдали шартномалар, келишувларни имзолашади. Кечқурун оилавий байрам уюштиринг. Харидларни амалга ошириш зарурати туғилса, тежамкорликка алоҳида эътибор қаратинг. Саломатлигингизни асранг.
    ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
    24 январда янги танишувларни бошдан кечиришингиз мумкин. Сизни ҳайрон қолдириб ўша янги танишлар кўпгина ишларингизни битириб беришлари кутилади. Тадбиркорлардан кимдир хориж сафарига отланиши эҳтимолга яқин. Худди шу сафар давомида муҳим молиявий операциялардан бирини ўз фойдангизга амалга оширасиз. Аёллар, қиз-жувонлар кечқурун гўзаллик салонига чиқиб келсалар ёмон бўлмайди.
    ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
    Эрталабдан кунни фақат янги ишлар, вазифаларнигина бажаришдан бошланг. Ҳисоб-китобли режаларгина ишларингиз унумдорлигини таъминлай олади. Муҳаббатда оиласизлар сал мулойимроқ бўлишлари, бўлғуси жуфтини ҳадеганда рашк қилавермасликлари тавсия этилади. Ундан кўра, уни киногами, театргами таклиф қилинг. Саломатлигингиз бугун панд бермайди. Шунда ҳам ҳавога қараб кийинсангиз зиён кўрмайсиз.
    БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
    24 январ куни вақт ва имкониятлар фақат сизга итоат этади. Сиз улар устидан ҳукм ўтказган ҳолда бир талай муҳим ишларни бажариб олишга улгурасиз. Ўзингизга бўлган ишонч, қатъият сизни тўлқинлантириб туради. Айниқса, молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш масаласини унутиб қўйманг. Шахсий бизнеси борлар учун молиявий масала биринчи ўринда туриши керак. Кечқурун хонадонингизда чақалоқ йиғиси янграши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

    » » Мунажжимлар башорати: 24 январь куни Сизга юлдузлар нималарни ваъда қилмоқда?