ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Эрталабоқ ишларингиз режасини пухталаб олишингиз тавсия этилади. Шундагина кўзланган ютуқлардан умид қилсангиз бўлади. Ёки қўшимча даромад келтирадиган иш излаб топинг. Оиласиз йигитлар танлагани билан муносабатларни мустаҳкамлаб олган бўлса, қўлини сўраш ва тўй кунини белгилаш вақти етди. Молиявий масалада майда муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Аммо бу сиз учун денгиздан томчидек бир гап. Кўз очиб юмганчалик фурсатда қойиллатиб ташлай оласиз. Соғлиғингизни ҳам унутиб қўйманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
28 январда аёллар, қиз-жувонлар эрталаб ташқи кўринишларига бир кўз ташлаб олсалар, соч турмакларини ўзгартирсалар, ўзларига ёққан кийимларни харид қилсалар кайфиятлари кўтарилган бўларди. Молиявий аҳволингиз фақат яхши тарафга қараб силжийдиган бўлиб турибди. Сира хавотирланманг. Саломатликнинг қай ҳолатда бўлиши эса парваришга боғлиқ. Агар уни яхшилаб парваришласангиз, хавфли хасталиклар ва вируслар сизга яқин кела олмайди.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Эрталабоқ биринчи навбатда моддий аҳволингиз йўлида ҳаракатлар содир этишингиз талаб этилади. Бундан ташқари, солиқлар, коммунал тўловлар ҳам сизга ўпқон каби қараб турибди. Тўламасангиз, барибир қўйишмайди. Раҳбар лавозимда ишловчилар кадрлар масаласини кўриб чиқиб, бу соҳада ислоҳотларни амалга оширишлари керак. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда жуда эҳтиёткор бўлинг. Гриппга йўлиққан бўлсангиз, вақтида дориларни ичинг. Шунда тезроқ хасталикдан халос бўласиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
28 январ куни атрофдагилар билан муносабатларни илиқ ҳолда сақлаб қолиш учун ён беринг. Ҳеч ким билан баҳслашиб ўтирманг. Қайсарлик, принципиаллик каби нуқсонлардан воз кеча туринг. Иштаҳанинг кўксига бир уриб тинчлантириб олинг. Бугун зарарли одатлардан воз кечиш муваффақиятли кечади. Овқатланишингиз масаласида нафақат режимга амал қилишингиз керак, балки истеъмол қиладиган овқатларингиз таркибида витамин ҳамда микроэлементлар етарли бўлиши лозим.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун тақдир қўлингизга миллионлаб долларларни тутқазиб қўймаслиги мумкин. Бироқ ўзингиз истаган даромадга эга бўлишингиз учун имконият ва кафолат бор. Фақат сезиларли ҳаракатларни содир этсангиз бас. Яқин орада шамоллаб чиққан бўлсангиз, қайталаниш хавфи сезилмоқда. Эҳтиётингизни қилинг. Кечқурун эски қадрдонларингиздан бири қўнғироқ қилади. Бу келгуси режаларингизни ўзгартиришга мажбур этиши мумкин.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
28 январда қатъиятлиликка алоҳида эътибор қаратинг. Билим олишдан, ўқиш-ўрганишдан тийилманг. Яқин ўтмишдаги муваффақиятсизликларни ўйламанг. Бу ишингиз унумига салбий таъсир кўрсатади. Молиявий муаммоларингиз етарлича. Уларни тўлиқ бартараф этиш учун қўшимча даромадли иш топишингиз керак бўлади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар об-ҳавога қараб кийинишлари тавсия қилинади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Тадбиркорлар бугун эрталаб узоқ муддатли фойдали шартнома имзолашлари кутилади. Бошқалар ҳам муваффақиятларга эришишни молиявий соҳадан бошлашади. Олис сафарга чиқишни режалаштирганларнинг режаси номаълум сабабларга кўра бекор қилиниши мумкин. Муҳаббатда оила қурмаганлар майда кўнгилсизликларга учраши, бу депрессия ҳолатини келтириб чиқариши мумкин. Сиз муҳаббат масаласига файласуфона назар билан боқинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
28 январ куни ишни шундай режалаштирингки, кун давомида кучингизга куч қўшила борсин. Шунда илгари сизни писанд қилмаган ҳамкасблар ҳам ҳайратдан лол қолишлари тайин. Айрим дўстларимиз керагича пулга эга бўлиш учун қўшимча иш топишлари керак. Шахсий ҳаётда ҳам сизни жиддий синовлар кутиб қолади. Иродани мустаҳкам тутишингиз, хотиржамлик ва ҳазил-мутойибага мойиллик бу синовлардан муваффақиятли ўтишингизда асқотиши мумкин.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Банкдан қачонлардир кредит олган бўлсангиз, бугун имкон топиб қарзни ёпишингиз лозим. Акс ҳолда қарз қарз чақиришдан тийилмаслиги мумкин. Шахсий бизнесига эгалар ишончли шерик қидириб топмасалар бўлмайди. Шундагина бизнесингиз янада олдинга силжиши кузатилади. Қиз-жувонлар ташқи кўринишини юз фоизга ўзгартирсалар, олқишлар қуршовида қолишлари аниқ. Кечқурун овқатланиш режимини яна бир карра ёдга олинг. Бугун тунда ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши мумкин.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
28 январда бир дақиқаям бўшашманг. Акс ҳолда ишингиз билан боғлиқ барча имкониятлар эшиклари бараварига ёпилиб қолиши ҳеч гап эмас. Агар кун давомида майин жилмайишлар қилишдан тийилмасангиз, ажойиб инсонлар билан танишувларни бошдан кечиришингиз мумкин. Бу танишувлар сизга ҳар тарафлама фойда беради. Молиявий масалада даромадларингиз харажатларни қувиб ўтади. Тадбиркорлар учун янги келишувлар, фойдали шартномаларни имзолаш, хизмат сафарларига чиқиш муваффақиятли кечади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Сизга дўстлик қилмайдиган одамларга ортиқча вақтингиз, кучингизни сарфлаб ўтирмаслигингиз тавсия қилинади. Башарти ишда қандайдир хатога йўл қўйган бўлсангиз, ўз кучингиз билан уддалашга ҳаракат қилинг. Ҳамкасблардан ҳам, дўстлардан ҳам ёрдам сўраб овора бўлманг. Ижод аҳли бугун мартабаси ошишидан қувониб, янги асарларга қўл уриши кутилади. Ички сирларингизни ҳеч кимга айтманг. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
28 январ куни ҳомийлар, кўмакчилар қидириб топишингизга тўғри келади. Негаки, сиз бажарадиган ишлар пул ҳамда қўшимча куч талаб қилади. Муҳаббатда майда кўнгилсизликларни бошдан кечиришингиз мумкин. Аммо бу вақтинча, хавотирланишга арзимайди. Кечқурун киссангиз пулга тўлади. Асосийси ҳам шу. Тўғри эмасми? “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди