12:33 / 02.02.2019
5 362

Дунёимни ўзгартирган атиргулим – қизим (2-нома)

Дунёимни ўзгартирган атиргулим – қизим (2-нома)
Юлдузим! Бугун мактабдан келганингда кўзимга негадир маҳзун кўриндинг. Иштаҳанг ҳам унчалик яхши эмасдек туюлди. Сен маюс кўринсанг, кўнглимга қил ҳам сиғмайди болажоним.

– Нима бўлди маликамга? – деб сўрадим.
– Йў-ўқ, ойижон! Ҳеч нарса, – дединг ғамгин.
– Қани гапиринг-чи. Нима экан ўша айтолмаётганингиз?
– Ойи, Малика борку дугонам мендан чиройлими?

Кулиб қўйдим. Ҳайрият қўрқинчли нарса эмас экан.
– Нега ундай дейсан? Сен ўзинг бошқача чиройлисан. Малика ҳам ўзига яраша чиройли.

Бу гап кўнглингдаги ғашликни тарқатмадими, яна маюс жилмайдинг.
– Янаям гўзалроқ бўлишни истайсанми?
– Ҳа, дединг кўзларинг чақнаб. – Истайман!!!
– Бунинг учун энг аввало қалбинг гўзал бўлиши керак! Бу дегани агар сен одобли, ахлоқли бўлсанг, кўча-кўйда катталарга қўлинг кўксингда салом берсанг, жамоат уловларида ёши улуғларга жой бўшатсанг, очиқ чеҳрали, самимий, хуш хулқли бўлиб, ўзингда яхши ва эзгу хислатларни жамласанг сен ҳаммадан гўзалроқ бўласан. Агар қўпол ва одобсиз бўлсанг, чиройинг бу иллатлар соясида қолиб кетади.

Сен индамайгина бағримга отилдинг. Юзларингдан ўпиб қўйдим.
– Мен одобли қизман-а, ойижон, – дединг жилмайиб.
– Албатта, доимо аълога ўқийдиган, укаларига меҳрибон, онасига ёрдамчи қизим нега одобли бўлмасин, – дедим мен.

Сен хурсанд бўлиб укангни ўйнатишга тутиндинг. Билсанг эди шу кичкинтойга қараб туришингнинг ўзи мусофир шаҳарда мен учун қандай катта ёрдамлигини! Борингга шукур Азизам, меҳрибоним!
Давоми бор...
Саида ИБОДИНОВА

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Дунёимни ўзгартирган атиргулим – қизим (2-нома)