23:18 / 03.02.2019
6 815

Мунажжимлар башорати: 4 февраль куни Сизга юлдузлар нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 4 февраль куни Сизга юлдузлар нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Агар эрталабдан эмоциянгизни жиловда тутиб тура олсангиз, кимлар биландир жанжаллашмасангиз, билингки, кунингиз аъло даражада ўтади. Ҳатто, бақир-чақир қилмаса бўлмайдиган вазиятларга тушиб қолсангиз ҳам ўзингизни идора этишга ҳаракат қилинг. Ҳурматингизни йўқотиб қўйишдан сақланинг. Ҳамкасблар билан илиқ ва самимий муносабатда бўлинг. Кечқурун оила даврасида ҳақиқий ҳашаматни чуқур ҳис этган ҳолда вақтингизни ёқимли кечиришингиз кутилмоқда.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
4 февралда сизни ҳурматлайдиганлар қаршисида ҳеч кимга айланиб қолмаслик учун нуқсонларингизга қарши уруш эълон қилинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, эътиборсизликка йўл қўя кўрманг. Сиз аллақачон навбатдаги даволаниш курсини ўташингиз керак. Саломатлигингизга путур етмаслиги учун олис сафарга чиқишдан воз кечишингизга тўғри келади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Куннинг биринчи ярмида бир олам қувонч ва илиқ таассуротлар қуршовида бўлишингиз кутилмоқда. Бу ҳолат янги танишувларни бошдан кечиришингиз доирасида юзага келиши мумкин. Тадбиркор бўлсангиз, анчадан бери шахсий бизнесига эга дўстингиз билан фойдали келишувга эришасиз. Оилавий ҳаётда рашкка кенг ўрин берманг. Ҳатто, оиласизларга ҳам бўлғуси жуфтини рашк қилиш тавсия этилмайди. Бу орадаги муносабатларга путур етказади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
4 феврал куни руҳан бўшашган ҳолда қаршингизда пайдо бўлган яхши-ёмон вазиятларни зимдан кузатинг. Бу вазиятларга иштирокчи бўлишдан тийилинг. Танимаган одамлар даврасида қолиб кетишдан сақланинг. Молиявий муаммоларни бартараф этиш доирасида сезиларли қийинчиликларга дуч келишингиз мумкин. Фақат бировлардан қарз олишга уринманг. Қарз сизни инқирозга юз туттиради. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Оилангиздагиларга нисбатан самимий муносабатда бўлинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Кунингиз унумли кечиши кутилади. Катта ишга қўл уриб, катта даромадга эгалик қилишингиз ҳақиқатга яқин. Бундан ташқари, қўшимча даромад келтирувчи ишларни бажаришга ҳам улгурасиз. Атрофдагилар билан дипломатларча муносабат юритишингиз зарур. Бу сизга қўшимча қанот бағишлайди. Тадбиркор бўлсангиз, муҳим келишувлар ташкил этишдан воз кечинг. Улар сиз кутган натижани бера олмайди.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
4 февралда нафақат бардошли, балки ўта кучли иродага эга инсонга айланишингиз керак. Чунки тақдир сизга шундай мушкулотларни рўпара қиладики, уларни етти ухлаб тушингизда кўрмаган бўлишингиз мумкин. Пул билан таваккал қилишдан нари бўлинг. Инқирозга юз тутасиз. Оғир меҳнат қилсангизгина, пешона тер эвазига ишлаб топган пулингиз баракали бўлади. Асабларни эҳтиёт қилинг. Ҳазил-мутойибага кенг ўрин беринг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Айнан бугун кимлардир сизни очиқчасига жанжаллашишга ундай бошласа, юз буринг-у, терс ўгирилиб кетинг. Бундай жанжаллар обрўйингизга путур етказади. Муҳим ҳужжатлар билан ишлашга тўғри келса, сергакликни қўлдан берманг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда тезликни оширинг. Бўшашсангиз, пулдан қуруқ қоласиз. Кечқурун қўшниларнинг қайсидир бири сизни меҳмонга ёки худойига ўхшаш тадбирга лутфан таклиф этиши мумкин. Бардам бўлинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
4 феврал куни ҳар қандай ишни бажаришда ҳам тезкорликка эътибор қаратинг. Агар кимларнингдир олдида қарздор бўлсангиз, аниқроғи, у сизга яхшилик қилган-у, уни қайтариш зарур бўлса, ҳамма ишни ташлаб бўлса-да, шу амални якунига етказинг. Рўзғорингизда жиддий муаммолар қалашиб ётган бўлиши мумкин. Уларни ижобий ҳал этиш учун мутахассис чақиришингиз керакка ўхшайди. Кечқурун кимлардир қўлингизга бир даста пул тутқазади. Бу пуллар ҳалол пешона тери эвазига топилган бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Йирик лойиҳаларни четга сура туришингиз тавсия қилинади. Улар ҳозир сизга кўзланган даромадни бера олмайди. Аксинча, ортиқча пул йўқотганингиз қолади. Ишхонадаги юмушларни адо этишда ўта фаол бўлишингиз ҳамкасбларингизни ҳайратга солиши тайин. Муҳаббатда оиласизларнинг куни туғади. Сиз янги романтик танишувни бошдан кечиришингиз мумкин. Агар аллақачон танишиб улгурган бўлсангиз, романтик лаҳзаларга ошно бўласиз.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
4 февралда кайфиятингизда қаҳратон совуғи акс эта бошлайди. Шахсий ҳаётингизда кўнгилсизликлар пайдо бўлиши мумкин. Ҳатто, ишга боргингиз келмай қийналасиз. Бироқ кайфият қулига айланиб қолсангиз, ёмонликдан бошқасига эришмайсиз. Куннинг иккинчи ярмида айримлар яқин дўстлари билан учрашиб, кўнгил ёзиши кутилади. Саломатлигингизга эътибор қаратишни унутманг. Овқатланишда эҳтиёт бўлинг. Имкон бўлса, кўча овқатидан воз кечинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Кунингиз турли қизиқарли воқеа-ҳодисаларга бой бўлиши кутилмоқда. Лекин олдиндан тузган режаларингиз ҳадеганда амалга ошмай хуноб қилиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Биласизми бунинг сабаби нима? Сиз бир ишни якунламай, бошқасига ўтиб кета бошлайсиз. Ана шу нарса ишларингиз унумли бўлишига тўсқинлик қилади. Молиявий масалада муваффақиятлар бор, аммо кичик. Бойиб кетмайсиз, пулсиз ҳам қолиб кетмайсиз. Кечқурун қариндошлардан бири билан фикрларингиз терс келиши сабабли жанжаллашиб қолишингиз мумкин.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
4 февралда аёллар ўзлари учун ажойиб харидларни амалга оширади. Тўғри қиласиз. Пул бўлса бор, ташқи кўринишга эътибор қаратиш ҳам керак. Мерос, хусусий мулк билан боғлиқ тадбирлар муваффақиятли кечади. Кечқурун бир инсон билан танишишингиз мумкин. У келгусида нафақат дўст, балки ҳамфикрга айланиши ҳам ҳақиқатга яқин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 4 февраль куни Сизга юлдузлар нималарни ваъда қилмоқда?