00:11 / 05.02.2019
7 557

Мунажжимлар башорати: 5 февраль куни Сизга юлдузлар нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 5 февраль куни Сизга юлдузлар нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
5 февралда қайғули ва ташвишли лаҳзаларингиз кўп бўлиши кутилади. Рўзғордаги икир-чикирлар билан овора бўлиб ишга кечикишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Аммо кутилмаганда дўстларингиздан бирининг фавқулодда қўнғироғи сизни барча ташвишлардан халос этади. Дўстингиз сизга сердаромад иш таклиф этиши мумкин. Шамоллаб қолишни хоҳламасангиз, об ҳавога қараб кийининг. Моданинг кетидан қувманг. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Кунингиз енгил кечмайди. Кимлардир тепангизга келиб танқид остига олиши, ўргатишидан безор бўласиз. Бардошли бўлинг. Бардош сизни барча кўнгилсизликлардан асрайди. Анчадан бери ўзига бўлғуси тақдирдош қидираётган дўстларимиз бугун куннинг иккинчи ярмида романтик танишувни бошдан кечиришлари мумкин. Оилалилардан кимдир анчадан бери фарзанд кутаётган бўлса, ўша кун келди. Бугун хонадонингизда чақалоқ йиғиси жаранглайдиган бўлиб турибди.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
5 феврал куни сал ортга чекинишингиз талаб этилади. Шунда бажарилмай қолиб кетган ишларни илғайсиз ва уларни адо этиш ҳаракатига тушасиз. Бу моддий аҳволингиз ҳамда шахсий ҳаётингизда жиддий ўзгаришлар юз беришига сабабчи бўлади. Тушдан кейин ажойиб бир танишувни бошдан ўтказишингиз мумкин. Билинг, бу танишув яқин келажакда сизга ҳам моддий, ҳам маънавий манфаатдорлик ҳадя этади. Кечқурун овқатланиш режимини яна бир ёдга олишингиз тавсия қилинади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Ишда ҳар бир майда, ўзингиз арзимас деб билган юмушларга ҳам алоҳида эътибор қаратишингиз лозим бўлади. Бу даромадингизга даромад қўшади. Зиён келтирмайди. Ҳар бир масалада ақл ва сергаклик наф бериши тайин. Аммо айрим ҳолларда эмоцияга эрк бериш ҳам тўғри ҳисобланади. Айнан у ҳаётингизга қувонч олиб кириши мумкин. Молиявий муаммоларни бартараф этишда ўзингиз маъқул билган усуллардан унумли фойдаланинг. Шунда йўқотишларга юз тутмайсиз. Бугун банклардан асло кредит ола кўрманг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
5 февралда ишхонангиз ва шахсий ҳаётингизда содир бўладиган ҳодисаларга янгича фикр билан ёндашинг. Лекин бу ҳақда оила аъзоларингизга ҳам, ҳамкасбларга ҳам гуллай кўрманг. Рўзғордаги икир-чикирларни бартараф этишда масалага объектив назар билан боқинг. Бу назарда гап кўп. Қариндошларингиз билан аҳиллик сақланиб қолиши ҳам объектив назар билан чамбарчас боғлиқ эканини унутманг. Кечқурун енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмоли билан чекланинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Неки иш бажаришга тутинманг, тажрибали ҳамкасблар, ҳуқуқшунослар, дўстлар маслаҳатига суянинг. Айниқса, муаммони ёлғизликда бартараф эта олмаётган бўлсангиз, маслаҳатлар албатта иш беради. Бундан ташқари, ишга ижодий ёндашишингиз ҳам фойдадан холи бўлмайди. Жамиятдаги ўрнингиз мустаҳкамланиши ҳам шу нарса билан боғлиқ. Оиласизлар бугун кечқурун романтик учрашувдан умид қилмасалар ҳам бўлади. Барибир бу учрашув сизга муваффақият келтирмайди.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
5 феврал куни сершовқин давралар, зиёфатлардан ўзингизни олиб қочинг. Эмоция ва покиза туйғуларни ўзингиз билан анчадан бери учрашишни орзу қилиб юрган инсон учун асраб қўйинг. Оилалилар фарзандлари билан ўта жиддий оҳангда гаплашиб олишлари, уларга ҳаётдан янги сабоқлар беришлари керак. Улар кўчада одамлар билан мулоқот қилиш учун тайёр бўлмасликлари мумкин. Сиз уларга мулоқот сирларини ўргатасиз. Бу йўлда керак бўлса, койишлардан ҳам тийилманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун ён бериш масаласига кенг ўрин беришингизга тўғри келади. Шундагина атрофдагилар билан муносабатларингизда жиддий муаммолар бўлмайди. Айниқса, яқин қондошларингиз кўпинча ён беришингиз тарафдори бўлишади. Уларнинг талаби амалга оша қолсин. Тўғри эмасми? Ишхонада раҳбарлар билан аниқ ва силлиқлик билан гаплашишингиз талаб этилади. Кечқурун олисда яшовчи қариндошларингиз меҳмон бўлиб келишлари мумкин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
5 февралда ўтмиш ҳақида ҳадеганда ўйлайверсангиз, ўзингизни ўзингиз боши берк кўчага олиб кириб қўясиз. Ташвиш чекишдан, сиқилишдан тийилинг. Барибир йўқотилган нарсаларни ортга қайтариб бўлмайди. Бугун кун давомида ҳазил-мутойибага алоҳида эътибор қаратинг. Қариндошлар билан тушдан кейин шаҳардан ташқарига сафар қилишингиз мумкин. Сафарингиз омадли кечади. Фақат сафарни ўзингиз шахсан ташкиллаштиринг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун туйғуларингиз жуда ўткир бир тиғни эслата бошлайди. Бу тиғга урилган ҳар бир ҳодиса даҳшатдан титрай бошлайди. Оилали дўстларимиз ташқарида ишқий саргузаштларга берилишдан сақланишлари керак. Бу сизни балога гирифтор этиши ҳеч гап эмас. Нафақат ишқий саргузашт, балки кимгадир шунчаки ўтли боқишингиз ҳам қимматга тушиши мумкин. Кечқурун спортнинг енгил турлари билангина шуғулланинг. Организмингизни жисмоний зўриқишдан сақланг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
5 феврал куни уй-жой, молия ва коммунал масалалар билан боғлиқ муаммоларни жуда қисқа фурсатда тез бартараф этишингиз керак. Агар ўзингиз уддалай олмасангиз, яқинларингиз ёрдамидан ҳам фойдалансангиз бўлади. Куннинг иккинчи ярмида бошқа уйга кўчиб ўтиш, уй ва машина таъмири, коммунал тўловларни тўлаш муваффақиятли кечади. Кечки пайт дўстларингиз сизга бир талай ёқимли хабарларни етказишлари кутилмоқда.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Эрталаб ишхонага келгач, бор кучингизни бир нуқтага жамланг-у, раҳбар қабулига киринг. Маошни ошириш, раҳбар лавозимини сўраш асосий мақсадингизга айланиши керак. Ишонинг, бу ҳаракатларингиз бесамар кетмайди. Шахсий автомобилингиз бўлса, бугун гаражда қолдирганингиз маъқул. Жароҳат олишингиз хавфи бор. Бундан ташқари, олис сафарни ҳам бошқа кунга қолдиринг.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 5 февраль куни Сизга юлдузлар нималарни ваъда қилмоқда?