ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
6 январда ишларингиз бароридан келиши кутилмоқда. Бугун сиз нафақат жамиятдаги ўрнингизни, балки молиявий аҳволингизни ҳам мустаҳкамлаш имконига эга бўласиз. Тажрибангиз ва янги хабарлар ёрдамида сиз янги даромад манбаини топасиз. Шахсий бизнесингиз бўлса, бу соҳада ҳам муваффақиятлар кутиб туради. Кечқурун айримлар олис сафарга отланиши мумкин. Сафар сизда бир-биридан илиқ таассуротлар қолдиради.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Шахсий бизнесига эгалар, тадбиркорлар бугун янги ҳамкорларни қидириб топишлари керак. Шунда ёлғизланиб қолмайсиз. Эзгу мақсадлар йўлида илк ҳаракатларни содир этиш ҳам омадли кечади. Муҳаббатда оиласизларга янги имкониятлар эшиклари очилади. Сиз ҳар жиҳатдан сизга мос келадиган инсонни учратиб танишасиз. Лекин кечки пайт саломатлигингиз панд бера бошлаши кутилади. Шамоллаш безовта қилса керак. Эҳтиёт бўлинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
6 январ куни атрофдагиларнинг турли-туман маслаҳатларига қулоқ тутиб чалғимасангиз, молиявий муаммоларни биринчи навбатда ижобий ҳал этиш имконига эга бўласиз. Бугун бошқаларга нисбатан илиқ муносабат юритинг. Айниқса, ишхонангиздаги ҳамкасблар билан муносабатларда эҳтиёт бўлинг. Кечқурун сизни хизмат сафарига юборишлари мумкин. Лекин айрим ҳужжатлар вақтида тайёр бўлмаслиги мумкин. Демак, уларни тахт қилиш пайида бўлинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Кунингиз ҳийла оғир кечиши кутилмоқда. Молиявий аҳволингиз заифлашиб, заҳирадаги пулларни ишлатишга мажбур бўлишингиз мумкин. Хайриятки, заҳирада пул сақлагансиз. Акс ҳолда бугун жуда мушкул вазиятга тушиб қолган бўлардингиз. Оиласизлар муҳаббатда романтик лаҳзаларни бошдан кечирасиз. Фақат бундай бахт учрашувга ўзингиз кечикмасангизгина насиб этади. Эркаклар, йигитлар учрашувга қўлларида гўзал гулдаста билан боришни унутмасинлар. Соғлиғингизни асранг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
6 январ куни ижод аҳли ўта фаол бўлади. Сиз ҳаётнинг энг муҳим жабҳасига оид асар яратиш имконига эга бўласиз. Агар уйдаги жиҳозлардан бирини янгилаш истагида бўлсангиз, бугун шу ишни амалга оширинг. Кечқурун қачонлардир сиз билан ҳамкорликда ишлаган дўстингиз улушингизни қўлингизга тутқазиши кутилади. Айримлар олис сафарга отланади ва у сиз учун омадли кечади. Ухлашга ётишдан олдин енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Ҳаётдан, тақдирдан керагидан ортиқ нарсани талаб қилманг. Ҳаммаси ўз йўлида ва жойида қолсин. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишдаги билимларни ва малакани ошириш бугун муваффақиятли кечади. Куннинг иккинчи ярмида оилада ўта масъулиятли бир қарорни қабул қилишингиз мумкин. Туйғуларингизни ҳам янгилаш пайти етган кўринади. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан мулойим муносабат юритишингиз тавсия этилади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
6 январда олис манзилга хизмат сафари билан жўнашингиз кутилмоқда. Сафар сизга ҳар жиҳатдан манфаат келтиради. Бугун бажарадиган майда юмушлар ҳам сизга даромад ҳадя этишига шахсан гувоҳ бўласиз. Ҳуқуқий мавзудаги ишларингиз бўлса, уларни кейинга суринг. Ҳозирча бундай ишларни амалга оширишга тайёр эмассиз. Оилада айрим ташвишли лаҳзалар юзага келиши мумкин. Эҳтиёткорона ҳаракатлар содир этинг. Ўзингизни ўзингиз боши берк кўчага олиб кириб қўйманг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Яқин ўтмишда бажарган ишларни, қабул қилинган қарорларни яна бир карра ёдга олинг, мулоҳаза қилинг. Агар ўзгартишлар киритиш лозим бўлса, ҳалиям кечмас. Албатта ўзгартиринг. Молиявий масалада омад сиздан юз ўгирмайди. Қўлингизга албатта пул келиб тушади. Фақат шахсий бизнесингиз гуркираётган бўлсагина катта ишларга қўл уришингиз ва катта пул тикишингиз мумкин. Саломатликни мустаҳкамлаш ёки сурункали хасталикка қарши навбатдаги муолажаларни олиш истагида бўлсангиз, малакали врач маслаҳатига суянинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
6 январ куни чигал вазиятда қолишингиз эҳтимоли бор. Бироқ ваҳимага тушиб дуч келгандан ёрдам сўрайверишингиз нотўғри. Сабр қилишингиз лозим. Чунки муваффақиятга эришиш учун сизда имкониятлар бир талай. Улардан унумли фойдаланинг. Пулингиз кам бўлса, қўшимча даромад келтирадиган иш топинг. Шахсий ҳаётингиз бугун сокин ва қувончли кечади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Ошқозон тизимингизни зўриқишлардан эҳтиёт қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Жамиятда обрўйингиз, ўрнингиз юқори даражада бўлмаса, сира ташвиш чекманг. Ишхонадаги обрўйингизни кўтариш пайида бўлинг. Раҳбарларингиз сизга ишониб йирик лойиҳаларни тақдим этмоқчи. Ўшалар билан банд бўлинг ва зинҳор чалғий кўрманг. Рўзғордаги ташвишларга барҳам бериш учун қатъиятлилик зарур бўлади. Кечқурун хонадонингизга яқин танишлар меҳмон бўлиб келиши кутилади. Саломатликни асранг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, муолажа, профилактика масалаларини унутиб қўйманг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
6 январ куни азалий орзуларингиз бирин-сирин ҳақиқатга айлана бошлайди. Ўзингизни руҳан кучли ҳис этасиз. Фаолиятингизни кенгайтириш ҳаракатига тушишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Яқин дўстлар, инсонларга нисбатан асло қўпол муносабатда бўлмаслигингиз тавсия қилинади. Арзимас кўнгилсизликлар сабаб жанжал кўтаришга шошилманг. Кечқурун кўп таом истеъмолидан тийилинг. Имконингиз бўлса, ёши улуғ, хаста қариндошлар ҳолидан хабар олинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Ҳали узоқ йиллар елкама-елка ишлашингиз зарур бўлган инсонлар билан илиқ муносабатларни сақлаб қолинг. Янги танишувлардан воз кечинг. Муҳаббатда оила қурмаганларнинг куни туғади. Мақсадлар, эзгу ниятлар йўлида олдинга қадам ола бошлайсиз. Турмушга чиқмаган қизларга эса суюклиси муҳаббат изҳор қилиш билан бирга уларнинг қўлини ҳам сўраши кутилмоқда. Оилалилар ҳаётида ҳам кечқурун ажойиб бир воқеа содир бўлади.
Манба: Hordiq.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”