
Фото: Flickr
Бир гуруҳ халқаро олимлар узоқ вақт, айниқса телевизор қаршисида ўтирадиган ёшларда ичак саратони хавфи ошишини аниқлади. Бу ҳақда Daryo хабар берди.
Мутахассислар Nurses’ Health Study II тадқиқоти давомида 89 278 нафар аёлнинг маълумотларини ўрганиб чиққан. Улар тадқиқот иштирокчилари қанча вақтини ўтирган ҳолда ўтказишини ҳисоблаган.
20 йил давом этган тадқиқот натижалари колоректал саратон асосан ёшликда бўлишини кўрсатган. Шунингдек, бир кунда бир соатдан ортиқ телевизор кўриш саратон касаллиги хавфини 12 фоизга оширади, икки соатдан ортиқ бўлса, касаллик хавфи 70 фоизга ошади.
Ушбу кўрсаткичларга тана оғирлиги ва жисмоний машқларнинг аҳамияти йўқ. Бу эса камҳаракатлилик саратонни келтириб чиқарувчи алоҳида омил эканини кўрсатади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар