00:28 / 12.02.2019
8 595

Мунажжимлар башорати: 12 февраль куни юлдузларга Сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 12 февраль куни юлдузларга Сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Атрофдагилар билан илиқ муносабатларни сақлаб қолиш учун бор имкониятларни ишга солинг. Айниқса, анчадан бери аразлашиб юрган одамлар бўлса, уларнинг ҳам кўнглига йўл топинг. Ён беришга мойил бўлинг. Шахсий ҳаётингизда ҳам росмана драма юзага келиши кутилмоқда. Яна ён беришингизга тўғри келади. Бусиз жанжалли вазиятларга барҳам бера олмайсиз. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Асабни асранг. Тўғри овқатланинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
12 февралда сиз яқинларингизнинг ёрдами, қўллаб-қувватлашига эҳтиёж сезасиз. Бу ҳам пул, ҳам руҳий масалада бўлиши мумкин. Ишхонангиздаги ҳамкасблар орасида ҳам кимдир сизнинг обрўйингизни тўкишга ҳаракат қилиб кўради. Лекин уддасидан чиқа олмайди, ишонинг. Қарама-қарши жинс вакили ёки вакиласи бўлмиш ҳамкасб эса аксинча муҳаббатингизни қозониш ҳаракатида бўлади. Оилали бўлсангиз, бунга дарҳол барҳам беришингиз тавсия қилинади. Айримлар шахсий автомобилида олис сафарга отланиши мумкин.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Тадбиркорлардан кимдир фойдали шартнома имзолаши кутилади. Бироқ бу шартнома ҳужжатлар билан эҳтиёткорона ишлай олмаслик натижасида бекор қилиниши ҳам мумкин. Профессионал касбингиз билан боғлиқ иш доирасида қўшимча билим ва малакага эга бўлиш амали бугун омадли кечади. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш учун олдиндан ўйлаб қўйилган усулларни қўлланг. Тежамкорликка алоҳида эътибор қаратинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
12 феврал куни яқин ўтмишга қайтиб иш кўришни хоҳлаб қоласиз. Аммо бу ҳаракатларингиз наф бермайди. Ишингиз доирасида иш бажаришнинг янгича усулларидан унумли фойдаланинг. Муҳаббатда оиласизлар бугунги кун билан яшасинлар. Иллюзия сизни боши берк кўчага олиб кириб қўйиши ҳеч гап эмас. Кечқурун оилангиз даврасида дам олинг, кўнгил ёзинг. Овқатланиш режимини бузманг. Бу сизга қимматга тушиши мумкин. Саломатлигингизга эҳтиёткорона муносабатда бўлинг. Ҳасадгўйларнинг назаридан сақланинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун табиатингизга хос барча илоҳий қудратлардан унумли фойдаланишингиз керак. Атрофдагиларга ниҳоятда мулойим муносабат юритинг. Жаҳлдорлигингиз ўзингизга зиён етказиши мумкин. Оиласизлар куннинг иккинчи ярмида дафъатан бўлғуси жуфтини учратиб танишишлари кутилади. Билинг, бундай лаҳзаларда сергаклик ва романтика муҳим аҳамият касб этади. Оилавий муаммоларни қариндошлар кўмагидагина бартараф эта оласиз. Лекин бунга ҳам улгурасиз. Шуниси асосий масала, тўғри эмасми?

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
12 февралда яқин ўтмишда қолиб кетган муаммоларга эътибор қаратинг. Бу нарса кўп вақтингизни ва кучингизни ўғирлаши мумкин. Лекин арзийди. Анчадан бери қайсидир бажарган ишингиз учун мўмай даромад кутаётгандингиз. Бугун кутилган лаҳзалар яқинлашади ва сиз даромадга эга бўласиз. Ташаббускорлик асосий ишингиз масаласида сизга юқори лавозим ҳадя этиши мумкин. Фақат қатъиятни йўқотманг. Угина сизни эзгу мақсадларга етказади.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Қай ишга қўл урманг, ҳатто, пул масаласида ҳам сира иккиланмасдан таваккал қилишингиз тавсия этилади. Кейин шошилинч иш бошланг. Узоқ ўйлаш, мулоҳаза қилиш муваффақиятсизликдан бошқасини ҳадя этмайди. Оиласизлар ҳам муҳаббатда эркин, ўзларига қаттиқ ишонган ҳолда ҳаракатлар содир этишлари талаб қилинади. Бўлғуси жуфтингизга бўлган муносабатлар қайнаб туриши лозим. Шундагина сизга бўлган меҳр-муҳаббати ҳам қайноқ кечади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
12 феврал куни яқин дўстлардан бири билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Ачинарлиси, бўлмаган бир гапнинг орқасидан жанжал келиб чиқади. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш учун виждон ва диёнат билан келишувга эришишингиз лозим. Масалага виждонан, адолат билан ёндашсангиз, Яратганнинг ўзи сизни мукофотлайди. Бундан ташқари, пул топишда қонунга хилоф ишлар қилмаслигингиз тавсия этилади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Қайси соҳада ишлашингиздан қатъи назар ошкора рақобатдан қочинг. Агрессивлик сизга фойда бермайди. Аксинча муваффақиятсизликка юз тутасиз. Бажарадиган ҳар бир ишингизга масъулият билан ёндашинг. Иш-да, барибир билиб-билмай хатоликларга йўл қўйишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Нари борса, бу хатоликлар учун мукофотдан маҳрум этишлари мумкин.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
12 февралда характерингизга хос ожиз жиҳатларни бировга кўрсатманг. Сизга ғийбатчи, ҳасадгўй, кўнгли қоралар назари тушганлигини унутманг. Ўшаларнинг назаридан сақланинг. Молиявий масалада қатъият билан қарорлар қабул қилинг. Агар кимлардандир қарзингизни ундиришга бел боғласангиз, қатъиятсизликсиз бу ишни амалга ошира олмайсиз. Олис сафарга чиқманг. Йўлларда хавф таъқиб эта бошлаши мумкин.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун куннинг биринчи ярмида сизни кутилмаган лаҳзалар қуршаб олади. Бу иш билан ҳам, муҳаббат билан ҳам боғлиқ. Ҳар бир ишни адо этишда уддабуронлик билан ҳаракатлар содир этинг. Бусиз кўнгилсизликлардан бошқасига дуч келмайсиз. Саломатликка ҳам эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлинг. Экзотик таомлар истеъмолидан воз кечинг. Айнан шу таомлардан заҳарланишингиз хавфи бор. Кечқурун айримларнинг хонадонида оилавий байрам ташкил этилиши кутилади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
12 феврал куни ўз-ўзингизга танқидий кўз билан боқа бошлайсиз. Бу яхшиликка албатта. Атрофингиздагилар ҳам бу ишингизни кўриб қойил қолади. Аммо бу ҳолат узоқ давом этиши керак эмас. Ҳаётга реал кўз билан қаранг. Шахсий ҳаётингизда кўнгилсиз ҳодисалар юз бера бошлаши мумкин. Бироқ кўнгилсизликлар худонинг қудрати билан барҳам топади. Кечқурун сизни кутилмаган совға кутиб туради.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 12 февраль куни юлдузларга Сизга нималарни ваъда қилмоқда?