ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Кунингиз нейтрал ҳолатда ўтиши кутилмоқда. Яъни, айтарли йирик ҳодисалар юз бермайди. Ҳаётнинг сокин тўлқинлари ёрдамида аста олдинга интилишда давом этасиз. Лекин куннинг иккинчи ярмида ҳаёт тўлқинлари залворли тус олиши мумкин. Бу ҳолат коммунал тўловларни амалга оширганингиздан кейин кузатилади. Лекин барибир пулсиз қолиб кетмайсиз. Худо ризқингизни беради. Кечқурун яна хотиржам тортасиз. Лекин тоза ҳавода сайр қилиш ёдингиздан кўтарилмасин.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
14 февралда кайфиятингиз пастдан баландга сакраб куйдириши мумкин. Сиз кайфиятни меъёрий ҳолатда бўлишини таъминлаш учун ҳаракат қилишингиз керак. Тушдан кейин янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш билан шуғулланасиз. Молиявий муаммолар бугун фақат сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Айримлар бу масалада хавотирли лаҳзаларни бошдан кечириши мумкин. Аммо бу ўткинчи. Кечқурун тўғри овқатланишга эътибор қаратинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Келажакда мартабангиз боғлиқ бўлган одамларга янада яқинлашиш пайида бўлинг. Жуда қариндошлардек бўлиб кетмасангиз-да, муносабатлар максимум даражада илиқ кечиши лозим. Оила қурмаганларнинг баъзилари бугун олис сафарга отланиши кутилади. Сафар давомида сиз романтик танишувни бошдан кечиришингиз мумкин. Бахтингиз кула бошлагани рост бўлсин. Бундан ташқари, яна бир инсон билан ҳам танишасиз. У ишингиз доирасида керакли одамга айланади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
14 феврал куни шубҳа ва хавотирларни енгиб ўтишингиз учун имкониятнинг барча эшиклари очиқ туради. Аммо атрофдагиларга ожиз жиҳатларингизни асло кўрсата кўрманг. Яқинда тадбиркорга айланган бўлсангиз, бугун рақобатчиларга қарши кескин кураш олиб боришингиз мумкин. Тайёр туринг. Саломатлигингизни мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлинг. Режимга амал қилган ҳолда овқатланинг. Илож топсангиз, бассейнда чўмилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Арслон буржи остида туғилган оиласизлар кайфияти бугун росмана байрамона бўлади. Туйғулар сиз учун биринчи ўринда туради. Бўлғуси жуфтингиз ҳам худди шундай кайфиятда бўлади. Демак, йигитлар бўлғуси жуфтидан тўй кунини белгилашни талаб қилишлари мумкин. Тўғри-да, қачонгача чўзиб юриш мумкин?!. Тўғрими? Молиявий муаммоларни бартараф этиш ҳам куннинг зарбдор мавзусига айланиши мумкин. Айримлар бировдан қарз кўтаришгача боради.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
14 февралда ёлғиз қолиш, иш ўрнига дам олиш учун бир дунё баҳона кўндаланг келади. Лекин рўзғордаги икир-чикирлар кутиб турмайди. Барибир ҳаракатга тушишингиз керак бўлади. Аёллар ташқи кўринишини тубдан ўзгартириш ниятида юрган бўлсалар, бугундан қолдирмасинлар. Сочларингизнинг янги, ёрқин рангларга бўялиши ҳам барчани ҳайратга солиши тайин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Тўғри овқатланинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Иш жойингизга боргач, ўта жиддий ва йирик лойиҳаларни раҳбарият билан маслаҳатлашган ҳолда амалга оширишни бошланг. Улар сизга ишонишади, аммо маслаҳатли тўй тарқамас деган гаплар ҳам бор. Нимадандир шубҳангиз бўлса, бировларга кўрсатманг, сездирманг. Шахсий бизнесига эгалар бугун шериклар билан ҳамкорликда янги ишларга қўл уришлари мумкин. Бу иш муваффақият келтиради. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Саломатлигингизни сақланг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
14 феврал куни кайфиятингиз жанговар кўринишда бўлади. Шундай экан, ҳар қандай ишни дўндириб ташлаш қувватига эга бўласиз. Оғирроқ юмушларни тажрибаси сизникидан кўпроқ ҳамкасб кўмагида амалга оширганингиз маъқул. Куннинг иккинчи ярмида хонадонингизда тантанали тадбир бўлиб ўтиши кутилади. Шахсий машинангиз бўлса, бугун асло рулга ўтирманг. Жароҳат олишингиз хавфи бор. Сурункали хасталикка чалинганлар бугун ҳушёр турсинлар. Атмосферадаги магнит бўронлари салбий таъсир ўтказишига йўл қўймасинлар.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугунги ҳаётингиз худди ёқимли қўшиқ каби кечади. Фаолликни қўлдан бермай, зиммангиздаги вазифани мустақил амалга ошира билсангиз, ишонинг, мукофот-у олқишлар фақат сизники бўлади. Оиласизлар муҳаббатда бугун бир-биридан ажойиб ёқимли лаҳзаларни бошдан кечиришади. Бўлғуси жуфтингиз анчадан бери сиз кутган янгиликни айтиши эҳтимолга яқин. Кечқурун баъзи дўстларимиз фавқулодда сафарга отланиши мумкин.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
14 февралда табиатингизга хос реалистлик иш беради. Барча ишларни мустақил, ақл ва фаолликни ишга солган ҳолда адо эта бошлайсиз. Моддий аҳволингиз ҳам ҳаракатларингизга яраша яхшидан-да яхши кечади. Демак, харидлар масаласида тежамкорлик ҳақида ўйлаб ўтирмасангиз ҳам бўлади. Бугун хоҳлаган буюмингизни харид қилиш имконига эга бўласиз. Кечқурун айримлар сафарга чиқиши кутилмоқда. Сафар ҳам сизга моддий манфаат келтиради, ишонинг. Омадингизни берсин.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Кунингиз қувончли бошланади. Ташқаридаги ҳаво ҳам сизнинг йўриғингизда бўлади. Қуёшли ва илиқлик уфуриб турган кун давомида сизга омад кулишда, қўлингизга пул келиб тушишда давом этади. Ёлғизлар куннинг иккинчи ярмида севгилиси билан телефон орқали суҳбатлашишлари мумкин. Овқатланишда меъёрни билишингиз тавсия этилади. Кечқурун оилангиз даврасида дам олинг. Бирпас китоб варақлаш ҳам зиён қилмайди.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
14 феврал куни истакларингиз, орзуларингиз ҳақиқатга айланади. Ишхонангизда зиммангизга йирик бир вазифани юклашади. Бу вазифани аъло даражада уддалайсиз албатта. Кун давомида ёмон хаёлларни миянгизга яқин келтира кўрманг. Чунки бугун сизни фақат яхшиликларгина қуршаб туради. Фақат қариндошлар билан баҳслашиш шарт эмас. Улардан бири дафъатан кайфиятингизни бир пул қилиши мумкин.
Манба: Hordiq.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”